Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Истеъфодаги подполковник: рус армияси фронтдаги участкага бирорта ҳам ўқ отмай кириб келди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАртиллерия 2-го армейского корпуса Южной группировки войск ведет огонь агитационными снарядами по позициям ВСУ
Артиллерия 2-го армейского корпуса Южной группировки войск ведет огонь агитационными снарядами по позициям ВСУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2024
Oбуна бўлиш
Дэвис: Зеленский мантиқсиз сабабларга кўра можарони давом эттирмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Украинадаги можаро ўзининг якуний босқичига кирмоқда. Бу ҳақда АҚШ армиясининг истеъфодаги подполковниги Дэниел Дэвис ўзининг ижтимоий тармоқлардаги каналида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Энди биз том маънода якунлаш арафасида турган якуний босқичга кирмоқдамиз. <…> Жанг майдонида рус армияси бутун фронтнинг энг муҳим участкаларидан бирига бирорта ҳам ўқ отмай кириб келди, чунки Украина томонида етарли одам йўқ”, — деди у.
Дэвиснинг сўзларига кўра, Владимир Зеленский мантиқсиз сабабларга кўра 20 январь, яъни Дональд Трамп инаугурацияси кунигача ушлаб турмоқчи.
“20 январдаги музокараларда Россиянинг позицияси ҳозиргидан кучлироқ бўлади. <…> Нега украиналиклар аллақачон бой берилган мақсад учун ўлишлари керак?", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Time журналига берган интервьюсида Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудига Америка ракеталари билан зарба беришига қарши эканини айтган эди.
Трампнинг сўзларини шарҳлар экан, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг бўлажак президентининг позицияси Россияникига тўғри келишини айтди.
АҚШнинг сайланган президенти 20 январь куни ўз лавозимини эгаллайди. Трамп аввалроқ, агар у Жо Байден ўрнига давлат раҳбари бўлганида Украинадаги можаро ҳеч қачон бошланмаслигини айтган эди. Республикачи, агар у қайта сайланса, 24 соат ичида келишувга эришиш ниятида эканини таъкидлади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу сўзларни изоҳлар экан, можарони бир кунда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо деб атади.
Янгиликлар лентаси
0