https://sputniknews.uz/20241215/ozbekiston-eron-tajriba-kartoshka-47111063.html
Ўзбекистон Эрон тажрибаси асосида уруғлик картошка етиштиришни ривожлантиради
Ўзбекистон Эрон тажрибаси асосида уруғлик картошка етиштиришни ривожлантиради
Sputnik Ўзбекистон
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Эронга борди. 15.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-15T17:30+0500
2024-12-15T17:30+0500
2024-12-15T17:30+0500
жамият
ўзбекистон
эрон
картошка
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1b/24835539_0:3:1110:627_1920x0_80_0_0_61de027f613d7b0bfa5f56e1869ec272.png
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон Эрон тажрибаси асосида уруғлик картошка етиштиришни ривожлантиради, дея хабар берди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати.Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикасига борди. Ташриф давомида Эроннинг Савдони ривожлантириш ташкилотида “Ўзбекистон-Эрон” B2B форматида учрашув ташкил этилди.Томонлар икки давлат ишбилармон доираларининг истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқишди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ва импорти шартлари муҳокама этилди.Шунингдек, Ўзбекистонга импорт бўлаётган картошка нархини барқарор сақлаш, заҳираларни шакллантириш, қиш мавсумида маҳсулот етказилишини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.Ташриф давомида Эроннинг Уруғлик, кўчатларни синаш ва сертификатлаш марказининг фаолияти билан ҳам танишилди. Йирик илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти билан мулоқотда Ўзбекистонда уруғлик картошкани етиштиришни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.Қайд этилишича, Эрон томони бу борада ўз тажрибаси билан ўртоқлашади. Шунингдек, мавжуд самарали технологияни Ўзбекистонда жорий этишда кўмаклашишга тайёр.Маълумот учун, шу йилнинг январь–июнь ойларида республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 704 минг тонна картошка етиштирилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2% га ўсган.
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1b/24835539_135:0:975:630_1920x0_80_0_0_26a5c8942d79f948c90ef62ccc0cf007.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, эрон, картошка, ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон, эрон, картошка, ҳамкорлик
Ўзбекистон Эрон тажрибаси асосида уруғлик картошка етиштиришни ривожлантиради
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Эронга борди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон Эрон тажрибаси асосида уруғлик картошка етиштиришни ривожлантиради, дея хабар берди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикасига борди. Ташриф давомида Эроннинг Савдони ривожлантириш ташкилотида “Ўзбекистон-Эрон” B2B форматида учрашув ташкил этилди.
Томонлар икки давлат ишбилармон доираларининг истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқишди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ва импорти шартлари муҳокама этилди.
“Учрашувга Эроннинг картошкачилик ассоциациялари вакиллари таклиф этилиб, Ўзбекистонга импорт бўлаётган маҳсулотни фитосанитар тоза, давлатимиз талабларига жавоб берадиган ҳудудлардан юклашга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистонга импорт бўлаётган картошка нархини барқарор сақлаш, заҳираларни шакллантириш, қиш мавсумида маҳсулот етказилишини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ташриф давомида Эроннинг Уруғлик, кўчатларни синаш ва сертификатлаш марказининг фаолияти билан ҳам танишилди. Йирик илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти билан мулоқотда Ўзбекистонда уруғлик картошкани етиштиришни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, Эрон томони бу борада ўз тажрибаси билан ўртоқлашади. Шунингдек, мавжуд самарали технологияни Ўзбекистонда жорий этишда кўмаклашишга тайёр.
Маълумот учун, шу йилнинг январь–июнь ойларида республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 704 минг тонна картошка етиштирилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2%
га ўсган.