https://sputniknews.uz/20241215/nikaragua-rivojlanish-eoii-mamlakatlar-hamkorlik-47109350.html
Никарагуа ривожланиш учун ЕОИИнинг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилмоқчи
Никарагуа ривожланиш учун ЕОИИнинг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Никарагуа Республикаси ҳукумати ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
2024-12-15T14:18+0500
2024-12-15T14:18+0500
2024-12-15T14:18+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41311729_0:0:3044:1713_1920x0_80_0_0_4f0b979c1720249db11c718a6ceccde7.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Никарагуа ривожланиш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилмоқчи, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.Ўзаро ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Никарагуа Республикаси ҳукумати ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.ЕИК штаб-квартирасида 12 декабрь куни комиссиянинг Интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Элдар Алишеров ва Никарагуа Республикаси президенти маслаҳатчиси Лауреано Ортега ҳамраислигида йиғилиш ўтказилди.Томонлар фармацевтика, саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларида савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга оид масалаларни муҳокама қилишди. Асосий эътибор ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга қаратилди.Элдар Алишеров ва Лауреано Ортега жорий йилнинг декабрь ойи бошида бўлиб ўтган биринчи саноат маслаҳатлашувлари якунлари бўйича қўшма иш бошланишини ижобий баҳолашди.Санкт-Петербург халқаро ва Евроосиё иқтисодий форумида Никарагуа делегацияларининг Евроосиё иқтисодий йўналишидаги тадбирларда иштирок этиши муҳимлигини қайд этди.Сопредседатели рабочей группы согласовали алгоритм работы на 2025 год, в том числе проведение очередного заседания рабочей группы в Манагуа с подключением к его работе евразийской бизнес-миссии в Никарагуа.Элдар Алишеровнинг сўзларига кўра, қўшма ишчи гуруҳ ЕОИИ мамлакатлари ва Никарагуа Республикасининг савдо-иқтисодий имкониятлари тўғрисида ЕОИИ ишбилармон доираларини хабардор қилиш платформасига айланади. Шунингдек, у бизнес томонлар ўртасидаги мулоқотнинг фаол иштирокчисига айланиши кераклигига ишонч билдирди.Лауреано Ортега Никарагуанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади.Электрон тижорат учун рақамли платформалар яратиш, инновацияларни жорий этиш, озиқ-овқат хомашёсини қайта ишлаш, кийим-кечак ишлаб чиқариш, кимё ва мебел саноати, шунингдек, агросаноат мажмуи ва энергетика каби ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини қайд этди.ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг ижрочи котиби Сергей Михневич тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади. У келгусида ЕОИИ мамлакатлари ва Никарагуанинг асосий бизнес бирлашмалари билан алоқа каналларини мустаҳкамлайдиган тегишли меморандум имзолашни таклиф қилди.Никарагуа - Марказий Америкадаги давлат, Тинч океани ва Кариб денгизи ўртасида жойлашган. Унинг ландшафтини кўллар, вулқонлар ва пляжлар ташкил қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41311729_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_346a00848c467586640cae3e643a58b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё иқтисодий комиссияси никарагуа республикаси
евроосиё иқтисодий комиссияси никарагуа республикаси
Никарагуа ривожланиш учун ЕОИИнинг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилмоқчи
Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Никарагуа Республикаси ҳукумати ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Никарагуа ривожланиш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилмоқчи, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Ўзаро ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Никарагуа Республикаси ҳукумати ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
ЕИК штаб-квартирасида 12 декабрь куни комиссиянинг Интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Элдар Алишеров ва Никарагуа Республикаси президенти маслаҳатчиси Лауреано Ортега ҳамраислигида йиғилиш ўтказилди.
Томонлар фармацевтика, саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларида савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга оид масалаларни муҳокама қилишди. Асосий эътибор ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга қаратилди.
Элдар Алишеров ва Лауреано Ортега жорий йилнинг декабрь ойи бошида бўлиб ўтган биринчи саноат маслаҳатлашувлари якунлари бўйича қўшма иш бошланишини ижобий баҳолашди.
Санкт-Петербург халқаро ва Евроосиё иқтисодий форумида Никарагуа делегацияларининг Евроосиё иқтисодий йўналишидаги тадбирларда иштирок этиши муҳимлигини қайд этди.
Сопредседатели рабочей группы согласовали алгоритм работы на 2025 год, в том числе проведение очередного заседания рабочей группы в Манагуа с подключением к его работе евразийской бизнес-миссии в Никарагуа.
“Ишчи гуруҳ ҳамраислари 2025 йилга мўлжалланган иш алгоритми, жумладан, Никарагуадаги Евроосиё бизнес миссиясини ўз ишига жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини Манагуада ўтказиш бўйича келишиб олишди”, — дейилади хабарда.
Элдар Алишеровнинг сўзларига кўра, қўшма ишчи гуруҳ ЕОИИ мамлакатлари ва Никарагуа Республикасининг савдо-иқтисодий имкониятлари тўғрисида ЕОИИ ишбилармон доираларини хабардор қилиш платформасига айланади. Шунингдек, у бизнес томонлар ўртасидаги мулоқотнинг фаол иштирокчисига айланиши кераклигига ишонч билдирди.
Лауреано Ортега Никарагуанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Электрон тижорат учун рақамли платформалар яратиш, инновацияларни жорий этиш, озиқ-овқат хомашёсини қайта ишлаш, кийим-кечак ишлаб чиқариш, кимё ва мебел саноати, шунингдек, агросаноат мажмуи ва энергетика каби ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини қайд этди.
ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг ижрочи котиби Сергей Михневич тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади. У келгусида ЕОИИ мамлакатлари ва Никарагуанинг асосий бизнес бирлашмалари билан алоқа каналларини мустаҳкамлайдиган тегишли меморандум имзолашни таклиф қилди.
Никарагуа - Марказий Америкадаги давлат, Тинч океани ва Кариб денгизи ўртасида жойлашган. Унинг ландшафтини кўллар, вулқонлар ва пляжлар ташкил қилади.