Ўзбекистон бош арчаси ва байрам тадбирлари манзиллари — инфографика

Oбуна бўлиш
Тошкент байрам тантаналарини нишонлашга тайёргарликни бошлаб юборди.
Янги йил байрамининг бош арчаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ўрнатилади, дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
“2025 йил кириб келишига жуда оз фурсат қолди ва Тошкент байрам тантаналарини нишонлашга тайёргарликни бошлаб юборди. Пойтахтимиздаги кўплаб масканларда бир-биридан кўркам қилиб байрам арчалари безатилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шу йил 25 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар Тошкент шаҳридаги янги йил арчалари ҳамда байрам тадбирлари пойтахтнинг қатор жойларида ташкил этилади.
Байрам тадбирлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:
Бектемир тумани: “Food city” мажмуаси — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Миробод тумани: Фурқат боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Мирзо Улуғбек тумани: Марказий боғ — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Сергели тумани: Туман марказий хиёбони — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Олмазор тумани: Талабалар шаҳарчаси — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Шайхонтоҳур тумани: “Анҳор Локомотив” боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Шайхонтоҳур тумани: “Tashkent City” боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Учтепа тумани: “Seul” Эко-боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Чилонзор тумани: Ғофур Ғулом номидаги истироҳат боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Чилонзор тумани: “Ҳумо Арена” муз саройи олд майдони — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Чилонзор тумани: “Magic city” боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Яккасарой тумани: “Next” савдо мажмуаси — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Яшнобод тумани: “Ашхобод” сайилгоҳи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 20:00;
Янгиҳаёт тумани: "Меҳригиё" 24/7 савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаси майдони — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0