Келгуси йилдан “ижтимоий карта” жорий этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВидеоселекторное совещание по сфере социальной защиты и приоритетных задач на 2025 год
Видеоселекторное совещание по сфере социальной защиты и приоритетных задач на 2025 год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2024
Oбуна бўлиш
Келгуси йил меҳрибонлик уйларидан 500 нафар ўғил-қизларни оилавий муҳитга қайтариш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистонда келгуси йилдан фуқаролар ижтимоий ёрдам олиши учун “ижтимоий карта” жорий этилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди.

"Ҳозирги кунда фуқаролар ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун 10 дан ортиқ ҳужжатни олиб юришга мажбур. Энди буларнинг ўрнини босадиган битта – “ижтимоий карта” жорий этилади. У билан билан жамоат транспортида бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади. Нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади", - дейилади мажлис хабарида.

Янги тизим дастлаб Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида 1 июлгача синовдан ўтказилади, кейинчалик ҳамма жойда қўлланади.
Ундан ташқари, келгуси йилда аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида қуйидагилар режалаштирилган:
камбағаллик юқори мингта маҳаллада яна биттадан оилавий боғча фаолияти йўлга қўйилади. Уларда ўринларининг 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади.
2025 йилда 3,5 минг нафар камбағал оила фарзандлари олий таълимга грант асосида қабул қилинади.
Ўзи ҳаракатлана олмайдиган аъзолари бор камбағал оилаларга қатнов асосида қараш йўлга қўйилади, харажатларнинг 80% ини давлат қоплаб беради.
Муҳтож одамларни жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 миллиард сўм ажратилади.
12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади.
2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситалари етказиб берилади.
1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланди.
Корхоналарга сурдо-таржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади.
Янгиликлар лентаси
0