Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина можаро натижасида ҳудудларининг учдан бир қисмини йўқотади — Словакия бош вазири

© AP Photo / LibkosУкраинские военные. Архивное фото
Украинские военные. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2024
Oбуна бўлиш
Фицо Украинадаги можарога ҳарбий ечим йўқлигини таъкидлаб, уни ҳал қилишнинг ягона йўли музокара столига ўтириш эканлигини таъкидлади.
TOШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Словакия бош вазири Роберт Фицо Бразилиянинг “Folha de S.Paulo” газетасига берган интервьюсида можаро натижасида Украина ўз ҳудудларининг учдан бир қисмини йўқотишини, унинг оқибатлари ниҳоятда оғир бўлишини айтди.
“Ўйлашимча, Украина ўз ҳудудларининг учдан бир қисмини йўқотади ва унга чет эл қўшинларининг мавжудлиги каби хавфсизлик кафолатлари таклиф этилади... Барқарорлик нуқтаи назаридан Украина учун оқибатлар ниҳоятда қийин бўлади”, — деди Фицо.
Словакия бош вазирининг қўшимча қилишича, агар “бутун дунё гапираётган Украина учун бахт” шундай кўринишда бўлса, украиналиклар охир-оқибат “хиёнаткор” бўлишади.
Фицонинг сўзларига кўра, агар вазиятга реал назар билан қаралса, Россия ҳеч қачон Қрим, ДХР ва ЛХРни тарк этмайди.
Фицо Украинадаги можарога ҳарбий ечим йўқлигини таъкидлаб, уни ҳал қилишнинг ягона йўли музокара столига ўтириш эканлигини таъкидлади.
Фицо аввалроқ Киев жанг майдонида ҳеч қачон ғалаба қозона олмаслигини, Россия эса ҳозир назорат қилаётган ҳудудларни сақлаб қолишини айтган эди.
Владимир Зеленский и Дональд Трамп во время встречи в Трамп-тауэр в Нью-Йорке.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Зеленскийга зудлик билан ўт очишни тўхтатиш кераклигини айтди — ОАВ
Янгиликлар лентаси
0