Ўзбекистон Малайзия билан "ақлли" шаҳарларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Файед Эль-Гезири / Медиабанкка ўтишГорода мира. Куала-Лумпур
Города мира. Куала-Лумпур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Малайзия "Ақлли" шаҳарлар альянси раиси билан учрашди.
TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Малайзия "ақлли" шаҳарларни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия "Ақлли" шаҳарлар альянси раиси Раслан Аҳмад билан учрашди.
Мулоқот давомида қуйидагилар муҳокама этилди:
"ақлли" шаҳарларни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
ўзаро тажриба алмашиш;
Малайзиянинг Путражайя маъмурий шаҳри ва "Sunway City" шаҳарчаси мисолида муваффақиятли тажрибаларни ўрганиш;
ўзаро ташрифлар ва қўшма илмий-амалий тадбирларини уюштириш.

“Музокаралар натижасида Ўзбекистон вакиллари учун "ақлли шаҳар"лар, рақамли трансформация, циркуляр иқтисодиёт, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув мавзуларда қисқа муддатли ўқув ва малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш, Малайзия "Ақлли" шаҳарлар альянси вакиллари ташрифини ташкил қилиш бўйича келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Малайзия "Ақлли" шаҳарлар альянси 2018 йилда ташкил этилган. Ташкилот давлат тузилмалари, хусусий компаниялар, инвесторлар, ўрта ва кичик бизнес, илмий-таълим муассасаларини бирлаштиради.
"Ақлли" ва барқарор шаҳарларни ривожлантириш йўналишида давлат-хусусий шериклигини йўлга қўйиш, илғор тажриба алмашиш, "ақлли шаҳар" инновацион, технологик ва барқарор ечимлар алмашинувини рағбатлантириш, анжуман ва кўргазмалар ташкил қилиш билан шуғулланади.
Янгиликлар лентаси
0