https://sputniknews.uz/20241210/eoii-internetdagi-qaroqchilik-asosidagi-kontentlarga-qarshi-kurashishni-kuchaytiradi-47031352.html
ЕОИИ интернетдаги қароқчилик асосидаги контентларга қарши курашишни кучайтиради
ЕОИИ интернетдаги қароқчилик асосидаги контентларга қарши курашишни кучайтиради
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ давлатлари интернет тармоғида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши курашиш ёндашувлари тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқди. 10.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-10T19:00+0500
2024-12-10T19:00+0500
2024-12-10T19:00+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
интернет
еик
интеллектуал мулк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45269779_0:69:1352:830_1920x0_80_0_0_77e35573c7983cac8330c34f48ec63da.jpg
TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) интернетдаги қароқчилик асосидаги контентларга қарши курашишни кучайтиради, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати. Иттифоқ интернет тармоғида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши курашиш ёндашувлари тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқди. ЕИК Бизнесни ривожлантириш департаменти директори Ернар Бакеновнинг “Контрафактга қарши – 2024” халқаро форумида қайд этишича, мазкур ҳужжат ЕОИИ давлатлари билан биргаликда тайёрланган. Унинг тушунтиришича, ҳужжатда ноқонуний контентни блокировка қилиш, ахборот ресурслари эгалари ва ахборот воситачиларига нисбатан жавобгарлик чоралари, шунингдек, блокланган ресурслар тўғрисида маълумот берувчи қидирув тизимларини тўхтатиш кўзда тутилган. У ўз сўзида ЕОИИда ижодкорлик соҳаларини ривожлантириш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш муҳимлигини ҳам қайд этди. ЕОИИ тўғрисидаги шартномада жамоавий ҳуқуқларни бошқариш ташкилотлари фаолиятини алоҳида халқаро шартнома билан тартибга солиш назарда тутилганини таъкидлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45269779_76:0:1276:900_1920x0_80_0_0_9cfae3aadf60af8bb4ae85ad77f16c36.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, интернет, еик, интеллектуал мулк
еоии, интернет, еик, интеллектуал мулк
ЕОИИ интернетдаги қароқчилик асосидаги контентларга қарши курашишни кучайтиради
ЕОИИ давлатлари интернет тармоғида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши курашиш ёндашувлари тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқди.
TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) интернетдаги қароқчилик асосидаги контентларга қарши курашишни кучайтиради, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)
матбуот хизмати. Иттифоқ интернет тармоғида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши курашиш ёндашувлари тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқди. ЕИК Бизнесни ривожлантириш департаменти директори Ернар Бакеновнинг “Контрафактга қарши – 2024” халқаро форумида қайд этишича, мазкур ҳужжат ЕОИИ давлатлари билан биргаликда тайёрланган.
Унинг тушунтиришича, ҳужжатда ноқонуний контентни блокировка қилиш, ахборот ресурслари эгалари ва ахборот воситачиларига нисбатан жавобгарлик чоралари, шунингдек, блокланган ресурслар тўғрисида маълумот берувчи қидирув тизимларини тўхтатиш кўзда тутилган.
“Ишончим комилки, битимнинг амалга оширилиши интернетда қароқчилик асосидаги контентнинг тарқалишига қарши курашиш бўйича ўхшаш чора-тадбирлардан фойдаланишни таъминлайди, миллий муаллифлик ҳуқуқи эгаларига ўз асарларини ҳуқуқий платформаларга хавфсиз жойлаштириш ва тегишли даромад олиш имкониятини беради”, — деди Бакенов.
У ўз сўзида ЕОИИда ижодкорлик соҳаларини ривожлантириш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш муҳимлигини ҳам қайд этди. ЕОИИ тўғрисидаги шартномада жамоавий ҳуқуқларни бошқариш ташкилотлари фаолиятини алоҳида халқаро шартнома билан тартибга солиш назарда тутилганини таъкидлади.