https://sputniknews.uz/20241210/birja-savdo-avtobenzin-hajm-vazirlik-47023876.html
Биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми икки баробар оширилади — вазирлик
Биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми икки баробар оширилади — вазирлик
Sputnik Ўзбекистон
Айрим ҳудудлардаги газ заправкалар фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда. 10.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-10T10:11+0500
2024-12-10T10:11+0500
2024-12-10T10:17+0500
жамият
ўзбекистон
биржа
бензин
энергетика вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/07/33667176_0:362:2997:2048_1920x0_80_0_0_cdddb0c61b89965b4d4f36c9e03f50f9.jpg
TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади, дея хабар берди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги. Айтилишича, совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади. Бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган. Қайд этилишича, жорий куз-қиш мавсумида мамлакат аҳолисини автобензин билан зарур миқдорда ҳамда узлуксиз таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилган. Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/07/33667176_134:0:2865:2048_1920x0_80_0_0_8e02d259f6091ff8f7f69932b3189a24.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, биржа, бензин, энергетика вазирлиги
жамият, ўзбекистон, биржа, бензин, энергетика вазирлиги
Биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми икки баробар оширилади — вазирлик
10:11 10.12.2024 (янгиланди: 10:17 10.12.2024) Айрим ҳудудлардаги газ заправкалар фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади, дея хабар берди Ўзбекистон
Энергетика вазирлиги. Айтилишича, совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади.
Бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган.
“Талаб ва таклифга қараб биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини янада ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинади. Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган”, — дейилган хабарда.
Қайд этилишича, жорий куз-қиш мавсумида мамлакат аҳолисини автобензин билан зарур миқдорда ҳамда узлуксиз таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилган.
“Шу ўринда хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраймиз”, — дейилган вазирлик хабарида.
Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.