Бокс: Ўзбекистон Осиё чемпионатида етакчиликни намойиш этмоқда
10:10 09.12.2024 (янгиланди: 10:22 09.12.2024)
© НОК 13 представителей Узбекистана поднимутся на ринг за выход в финал ЧМ среди молодёжи
© НОК
Oбуна бўлиш
Таиланддаги чемпионатда эркаклар терма жамоаси иштирокчи давлатлар орасида энг кўп финалчига эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида яна 10 нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Таиландда якунига етиб бораётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қитъадаги етакчилигини яна бир бор намойиш этмоқда.
Эркаклар ўртасида ўтказилган ярим финал жангларида рингга кўтарилган 11 нафар боксчидан 10 нафари ғалаба қозониб, 11 декабрь кунига белгилганган финал босқичига йўл олди.
Бу билан эркаклар терма жамоаси иштирокчи давлатлар орасида энг кўп финалчига эга бўлди.
Натижалар:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Брян Барикуатро (Филиппин) 5:0
-51 кг: Асилбек Жалилов - Пасинду Годакандалаге (Шри-Ланка) 5:0
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Элмир Набиев (Украина) 5:0
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Кларк Баутиста (Филиппин) 5:0
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Эшлей Фажардо (Филиппин) 3:0
-67 кг: Мужбилло Турсунов - Бунжонг Синсири (Таиланд) 5:0
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Бямба-Эрдене Отгонбаатар (Мўғилистон) 4:1
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Ченг-Эн Лиу (Хитой Тайпейи) нокаут
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Ерассил Жакпеков (Қозоғистон) 4:3
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Аҳмаджон Саидов (Тожикистон) 5:0
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Ойбек Оралбай (Қозоғистон) 0:5
Аввалроқ бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги ярим финал жангларида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси ғалаба қозониб, 10 декабрь куни кечадиган чемпионлик жангида рингга кўтариладиган бўлди. 2 нафар боксчи эса мусобақани бронза медали билан якунлади.