Венгрия Ўзбекистонда логистика марказини очишни режалаштирмоқда

© freepik / rawpixelДеловое сотрудничество.
Деловое сотрудничество. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2024
Oбуна бўлиш
Венгриялик ишбилармонлар Сурхондарё вилоятида 29 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Венгрия Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини сақлаш ва экспорт қилиш учун логистика марказини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Мамлакат элчихонаси томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми онлайн шаклда ўтказилди.
Унда Венгриянинг етакчи компаниялари, Венгрия қишлоқ хўжалиги университети ва бошқа йирик корхоналар вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан 20 дан ортиқ компания ва ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди.
“Бизнес-форум доирасида Венгриянинг "OTP Банк Груп" компанияси Ўзбекистон бозорига чиқиш, жумладан, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режасини тақдим этди. Бундан ташқари, "OTP Грин Фанд"нинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Иштирокчилар Сурхондарё вилоятида 29 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқишди.
“Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва логистика соҳаларидаги лойиҳалар алоҳида қизиқиш уйғотди. Будапешт Савдо-саноат палатаси вакиллари "Айритом" эркин иқтисодий зонаси орқали фармацевтика маҳсулотларини сақлаш ва экспорт қилиш учун логистика марказини яратишни таклиф қилди”, — дейилган хабарда.
Тадбир якунида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш ва Ўзбекистондан Венгрия бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0