АҚШ билан муносабатлар, “Орешник”, махсус операция — Лавров Такер Карлсонга нималар деди?

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишИнтервью Сергея Лаврова радиостанциям Sputnik, "Комсомольская правда" и "Говорит Москва"
Интервью Сергея Лаврова радиостанциям Sputnik, Комсомольская правда и Говорит Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2024
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазири Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар, “Орешник” ракетаси синови, махсус ҳарбий операция ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров америкалик журналист Такер Карлсонга 80 дақиқалик интервью берди. Россия Ташқи ишлар раҳбари Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни баҳолади, “Орешник” ракетаси синовини изоҳлади, шунингдек, Россия нима учун Украинада махсус ҳарбий операция бошлаганини тушунтирди.

АҚШ билан муносабатлар ҳақида:

Россия ва АҚШ расман урушмаяпти, Украинада содир бўлаётган воқеалар гибрид урушдир;
Россия ва АҚШ ўртасида алоқа каналлари мавжуд, улар бир нечта, лекин улар асосан икки давлатда жазо ўтаётган шахсларни алмашиш масаласи билан шуғулланади;
Дональд Трамп кучли шахс, у жуда самимий, аммо бу унинг Россия тарафдори эканини англатмайди.

Ядро уруши хавфи ҳақида:

Москва АҚШ билан уруш ҳақида ўйламайди, чунки у ядровий хусусиятга эга бўлиши мумкин;
Россия ҳарбий доктринаси, энг муҳими, ядро урушидан қочишга асосланади;
Чекланган ядровий зарбалар алмашинуви ҳақида гапириш - бу Россия истамайдиган фалокатга таклиф.

“Орешник” зарбаси ҳақида:

Москва Ғарбнинг Россияга "стратегик мағлубият" келтиришига йўл қўймаслик учун ҳар қандай воситадан фойдаланишга тайёр бўлади;
Россия вазиятни кескинлаштиришни истамайди, АҚШга “Орешник” синови кўринишида берилган сигнал жиддий қабул қилинганига умид қилади;
Россия бу комплексдан фойдаланиб, Ғарбга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарса қилишини билдирмоқчи эди;
Москва агар “Орешник”нинг ишга туширилиши муносабати билан керакли хулосалар чиқарилмаса, Ғарбга қўшимча "хабарлар" жўнатишга тайёр;
АҚШ янги комплекс қўлланилишини олдиндан билган ва синовда ҳақиқий хавфли нимадирни кўрмаган.

Украинадаги махсус операция ҳақида:

Агар Ғарб ва Киев Минск келишувларига риоя қилганида Россия махсус ҳарбий операцияни бошламаган бўларди;
Москва украиналикларни йўқ қилиш ниятида эмас, улар рус халқи учун ака-укалар ва опа-сингиллар;
Россия ва Штатлар Украина масаласини ҳамма учун ҳал қилмоқда деб ўйламаслик керак, бу Москванинг услуби эмас;
Россия Зеленский ва Ғарбнинг Украинадаги можаро бўйича баёнотларидаги ўзгаришларни эшитмоқда;
Зеленский рус тилида сўзлашувчиларни ҳақорат қилганидан кейин уларни қайтариб олмоқчи бўлса, у ҳақ эмас;
Ғарб 2022 йил баҳорда Москва ва Киев ўртасидаги музокараларнинг бузилишини Бучадаги провокация билан яширмоқда;
Айрим пойтахтлар Украина можаросидан чарчаган, АҚШ буни Европага қолдирмоқчи, деган гап бор;
Россияда санкцияларни олиб ташлашга эмас, балки ўзига ишониш яхшироқ эканини тушунишди.

Суриядаги вазиятнинг ёмонлашуви ҳақида:

АҚШ, Британия ва бошқа давлатлар, очиқ маълумотларга кўра, Суриядаги исломий гуруҳларни қўллаб-қувватлайди - бу қийин ўйин;
Россия Туркия ва Эрон билан Суриядаги исломий гуруҳларни молиялаштириш ва қуроллантириш каналларини қандай узиб қўйишни муҳокама қилмоқчи.
“Биз Идлиб келишувларини қатъий бажаришга қайтиш зарурлигини муҳокама қилмоқчимиз, чунки Идлиб деэскалация зонаси террорчилар Ҳалабни эгаллаш учун ҳаракат қилган жойга айланди”, - деди Лавров.
Интервью Сергея Лаврова Такеру Карлсону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2024
Америкалик журналист Такер Карлсон Лавровдан интервью олди
Янгиликлар лентаси
0