https://sputniknews.uz/20241205/ozbekiston--xaea-atom-hamkorlik-46954514.html
Ўзбекистон ХАЭА билан атом соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ХАЭА билан атом соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
Sputnik Ўзбекистон
5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Атом энергиясидан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро конференцияси бўлиб ўтади.
2024-12-05T09:08+0500
2024-12-05T09:08+0500
2024-12-05T10:16+0500
иқтисод
ўзбекистон
хаэа
шавкат мирзиёев
самарқанд
атом энергетикаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/05/46954348_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_06c10da8fc90b4675107eda91177de28.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэль Гросси ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Давлат раҳбари ХАЭА делегацияси Ўзбекистон вазирликлари, идоралари ва илмий муассасаларида ўтказган учрашув ва тадбирларнинг натижаларини юқори баҳолади.5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида соҳадаги етакчи хорижий экспертлар иштирокида бўлиб ўтадиган Атом энергиясидан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро конференция биргаликда ташкил этилгани мамнуният билан қайд этилди.Миллий агентликларнинг компетенциялари ва салоҳиятини ошириш, ХАЭА дастурлари доирасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ядро энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, сувдан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, экология соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида қайд этилди.Ўзбекистон 1994 йилдан буён ХАЭА аъзосидир. Бу давр мобайнида ушбу нуфузли ташкилотнинг техник кўмагини жалб этган ҳолда 40 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилди. Ҳозирда миллий тузилмаларнинг ҳуқуқий базаси ва салоҳиятини такомиллаштириш, ядро фани, тиббиётини ривожлантириш бўйича ва бошқа йўналишларда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
https://sputniknews.uz/20241204/magate-direktor-ozbekiston-tashrif-46950955.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/05/46954348_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_10eb1d41daba3b1649203cb496c6a725.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев рафаэль гросси магатэ
шавкат мирзиёев рафаэль гросси магатэ
Ўзбекистон ХАЭА билан атом соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
09:08 05.12.2024 (янгиланди: 10:16 05.12.2024) Мирзиёев ХАЭА делегацияси Ўзбекистон вазирликлари, идоралари ва илмий муассасаларида ўтказган учрашув ва тадбирларнинг натижаларини юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэль Гросси ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Давлат раҳбари ХАЭА делегацияси Ўзбекистон вазирликлари, идоралари ва илмий муассасаларида ўтказган учрашув ва тадбирларнинг натижаларини юқори баҳолади.
5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида соҳадаги етакчи хорижий экспертлар иштирокида бўлиб ўтадиган Атом энергиясидан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро конференция биргаликда ташкил этилгани мамнуният билан қайд этилди.
Миллий агентликларнинг компетенциялари ва салоҳиятини ошириш, ХАЭА дастурлари доирасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ядро энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, сувдан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, экология соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида қайд этилди.
“Учрашув якунида тинч атом соҳасини ривожлантириш бўйича кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон 1994 йилдан буён ХАЭА аъзосидир. Бу давр мобайнида ушбу нуфузли ташкилотнинг техник кўмагини жалб этган ҳолда 40 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилди. Ҳозирда миллий тузилмаларнинг ҳуқуқий базаси ва салоҳиятини такомиллаштириш, ядро фани, тиббиётини ривожлантириш бўйича ва бошқа йўналишларда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда.