Ўзбекистон фуқаролари Кувайтга ишга юборилиши мумкин — тафсилотлар

© Sputnik / Александр Мельников / Медиабанкка ўтишГорода мира. Эль-Кувейт
Города мира. Эль-Кувейт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Кувайт миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқчи.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Ишчи кучи бўйича бош қўмитаси директори Марзуқ ал-Утайбий билан учрашди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Томонлар миграция соҳасида ҳамкорликни жадаллаштириш, Кувайтнинг турли давлат ва хусусий секторларида Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Марзуқ ал-Утайбий Кувайтдаги меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида зарур мутахассисликлар бўйича малакали хорижий ишчи кучини ёллаш жараёнини ривожлантириш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини билдирди.
Ҳозирги кунда Кувайт меҳнат бозорида асосан соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш тармоқларида ишчи кучига эҳтиёж борлиги маълум қилинди.
“Мулоқотда икки давлатнинг тегишли ташкилотлари ўртасида хусусий секторда ишчи кучи билан алмашиш соҳасида ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш, шунингдек, томонлар ўртасида онлайн музокаралар ўтказиш тўғрисида аҳдлашиб олинди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда ушбу соҳаларда Ўзбекистон фуқароларини Кувайтда иш билан таъминлаш учун икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратишнинг муҳимлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0