https://sputniknews.uz/20241204/janubiy-koreya-ozbekiston-fuqarolar-ehtiyotkorlik-46941828.html
Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқаролари эҳтиёткорликка чақирилди
Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқаролари эҳтиёткорликка чақирилди
Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. 04.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-04T10:13+0500
2024-12-04T10:13+0500
2024-12-04T15:37+0500
дунё янгиликлари
дунёда
жамият
шимолий корея
жанубий корея
элчихона
ўзбекистон фуқароси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/04/46946211_0:148:3071:1875_1920x0_80_0_0_f36cf96e8f3c4cfec90199f2a8f09b1d.jpg
TOШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди. Қайд этилишича, 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилиш сўралган: Мамлакатнинг "Рёнхап" агентлигига кўра, чоршанбага ўтар кечаси Жанубий Корея президенти “Шимолий Кореяни қўллаб-қувватловчи кучларни тозалаш ва либерал конституциявий тузумни сақлаб қолиш учун” ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, унга қарши импичмент жараёнини ўтказишга уринишлар ҳокимиятни фалаж қилиш билан таҳдид қилмоқда. Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилишга овоз берди. Йиғилишда 300 нафар депутатдан 190 нафари иштирок этди ва уларнинг барчаси бир овоздан овоз берди. Корея Республикаси Конституциясига кўра, парламент кўпчилик овоз билан унинг жорий этилишига қарши овоз берганидан кейин президент мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиши шарт. Овоз беришдан уч соатдан кўпроқ вақт ўтгач, президент ҳарбий ҳолатни бекор қилишга ваъда берди. Қуролли кучларда тузилган ҳарбий ҳолат қўмондонлиги тугатилди. Жанубий Кореянинг мухолиф партиялари, жумладан, асосий Бирлашган демократик партияси президент, мудофаа, ички ишлар ва хавфсизлик вазирларига импичмент жорий этишни таклиф қилади. Маълум қилинишича, демократлар мамлакат президенти ва бошқа расмийларни давлат тўнтаришига уринишда айблаш ва импичмент жараёнини бошлаш ниятида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/04/46946211_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_4879d198ae32c2acf6bc802502c192bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, жамият, шимолий корея, жанубий корея, элчихона, ўзбекистон фуқароси
дунё янгиликлари, дунёда, жамият, шимолий корея, жанубий корея, элчихона, ўзбекистон фуқароси
Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқаролари эҳтиёткорликка чақирилди
10:13 04.12.2024 (янгиланди: 15:37 04.12.2024) Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.
TOШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат
билан чиқди. Қайд этилишича, 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.
“Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда барчангиздан Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз”, — дейилади хабарда.
Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилиш сўралган:
Мамлакатнинг "Рёнхап" агентлигига кўра, чоршанбага ўтар кечаси Жанубий Корея президенти “Шимолий Кореяни қўллаб-қувватловчи кучларни тозалаш ва либерал конституциявий тузумни сақлаб қолиш учун” ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, унга қарши импичмент жараёнини ўтказишга уринишлар ҳокимиятни фалаж қилиш билан таҳдид қилмоқда.
Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилишга овоз берди. Йиғилишда 300 нафар депутатдан 190 нафари иштирок этди ва уларнинг барчаси бир овоздан овоз берди.
Корея Республикаси Конституциясига кўра, парламент кўпчилик овоз билан унинг жорий этилишига қарши овоз берганидан кейин президент мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиши шарт. Овоз беришдан уч соатдан кўпроқ вақт ўтгач, президент ҳарбий ҳолатни бекор қилишга ваъда берди. Қуролли кучларда тузилган ҳарбий ҳолат қўмондонлиги тугатилди.
Жанубий Кореянинг мухолиф партиялари, жумладан, асосий Бирлашган демократик партияси президент, мудофаа, ички ишлар ва хавфсизлик вазирларига импичмент жорий этишни таклиф қилади. Маълум қилинишича, демократлар мамлакат президенти ва бошқа расмийларни давлат тўнтаришига уринишда айблаш ва импичмент жараёнини бошлаш ниятида.