https://sputniknews.uz/20241204/fargona-ishbilarmon-muhit-46941034.html
Фарғона вилоятининг ишбилармонлик муҳити янада яхшиланади — тафсилотлар
Фарғона вилоятининг ишбилармонлик муҳити янада яхшиланади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилоятини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинди. 04.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-04T09:34+0500
2024-12-04T09:34+0500
2024-12-04T09:34+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
фарғона вилояти
тадбиркор
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/04/46941205_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b09c3e4950c2b2b4f73f97dd1874a1d1.jpg
TOШКЕНТ, 4 дек— Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Фарғонада сўнгги 7 йилда саноат корхоналари қарийб 3 баробар кўпайиб, 13 мингтага етган. Инвестиция лойиҳалари натижасида 116 мингта иш ўрни яратилган. Бу йил 10 ойда хорижий инвестициялар ҳажми 1,5 миллиард долларни, экспорт кўрсаткичи 910 миллион долларни ташкил қилди. Хитойлик ишбилармонлар билан 1 миллиард долларлик, Жанубий Корея билан 240 миллион долларлик инвестициявий келишувларга эришилган. Уларни амалга ошириш учун вилоят туман ва шаҳарларида 1 минг 210 гектарда саноат зоналари ташкил қилишга зарурат бор. Бўлажак корхоналарда 30 минг киши, жумладан, камбағал оила вакиллари иш билан таъминланади. Бешариқ туманида савдо-логистика маркази қурилиши бошланган. У, худди Термиздагидек, эркин савдо зонасига айлантирилиб, дўконлар тадбиркорларга ижарага берилади. Бунинг самарасида вилоят экспорти қўшимча 50 миллион долларга, иш ўринлари эса 2 мингга кўпаяди. Шундай мажмуани Қувасой шаҳрида ҳам барпо этиш мумкин. Фарғонада аҳоли ихтиёрида, йўл ва дала четларида, сув ва ўрмон фондида жами 91 минг гектар ер мавжуд. Улардан унумли фойдаланиб, маҳсулотларни ҳамда қайта ишлашни кўпайтириш зарурлиги айтилди. Масалан, Фарғона туманидаги 15 та маҳаллада йилига 6 минг тонна малина етиштирилади. Уларга яқин ҳудуддан ер берилса, тадбиркор малинани сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлашни йўлга қўйиб, қўшилган қийматни 2,5 карра ошириш таклифини билдирган. Бошқа бир ташаббускор Сўхдаги ўрмон ерини ижарага олиб, 800 гектарда каврак, 50 гектарда заъфарон етиштирмоқчи. Олтиариқдаги иккита насос станциясига 9 километр қувур тортиб, қувватини ошириш орқали 1 минг 400 гектарда интенсив боғ қилса бўлади. Унда қўшимча 55 минг тонна экспортбоп мева етиштирилади. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Хусусан, келгуси йилда 3,7 миллиард доллар инвестиция олиб келиш, экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган. 500 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш, 22 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифа қилиб олинган. Давлат раҳбари бу таклифларни такомиллаштириб, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш бўйича қарор тайёрлашга кўрсатма берди. Экспортчиларга барча қулайликларни яратиш, бандликка кўмаклашиб, ишсизликни камайтириш зарурлиги таъкидланди.
ўзбекистон
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/04/46941205_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b71b0b88d9ae5451f2dfffc5080b914f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, фарғона вилояти, тадбиркор, инвестиция
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, фарғона вилояти, тадбиркор, инвестиция
Фарғона вилоятининг ишбилармонлик муҳити янада яхшиланади — тафсилотлар
Фарғона вилоятини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинди.
TOШКЕНТ, 4 дек— Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Фарғонада сўнгги 7 йилда саноат корхоналари қарийб 3 баробар кўпайиб, 13 мингтага етган. Инвестиция лойиҳалари натижасида 116 мингта иш ўрни яратилган. Бу йил 10 ойда хорижий инвестициялар ҳажми 1,5 миллиард долларни, экспорт кўрсаткичи 910 миллион долларни ташкил қилди.
“Яқинда “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси Қувасой шаҳри ҳисобидан 210 гектарга кенгайтирилди. Бу ҳудудда умумий қиймати 1 миллиард долларлик 185 та лойиҳани жойлаштириб, қарийб 12 мингта иш ўрни яратиш мумкин. Шунингдек, Қўқонда 71 гектарда технопарк ташкил этилиши биринчи босқичда 900 миллион долларлик, 5 минг ишчилик корхоналарга йўл очади”, — дейилади хабарда.
Хитойлик ишбилармонлар билан 1 миллиард долларлик, Жанубий Корея билан 240 миллион долларлик инвестициявий келишувларга эришилган.
Уларни амалга ошириш учун вилоят туман ва шаҳарларида 1 минг 210 гектарда саноат зоналари ташкил қилишга зарурат бор. Бўлажак корхоналарда 30 минг киши, жумладан, камбағал оила вакиллари иш билан таъминланади.
Бешариқ туманида савдо-логистика маркази қурилиши бошланган. У, худди Термиздагидек, эркин савдо зонасига айлантирилиб, дўконлар тадбиркорларга ижарага берилади. Бунинг самарасида вилоят экспорти қўшимча 50 миллион долларга, иш ўринлари эса 2 мингга кўпаяди. Шундай мажмуани Қувасой шаҳрида ҳам барпо этиш мумкин.
Фарғонада аҳоли ихтиёрида, йўл ва дала четларида, сув ва ўрмон фондида жами 91 минг гектар ер мавжуд. Улардан унумли фойдаланиб, маҳсулотларни ҳамда қайта ишлашни кўпайтириш зарурлиги айтилди.
Масалан, Фарғона туманидаги 15 та маҳаллада йилига 6 минг тонна малина етиштирилади. Уларга яқин ҳудуддан ер берилса, тадбиркор малинани сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлашни йўлга қўйиб, қўшилган қийматни 2,5 карра ошириш таклифини билдирган. Бошқа бир ташаббускор Сўхдаги ўрмон ерини ижарага олиб, 800 гектарда каврак, 50 гектарда заъфарон етиштирмоқчи.
Олтиариқдаги иккита насос станциясига 9 километр қувур тортиб, қувватини ошириш орқали 1 минг 400 гектарда интенсив боғ қилса бўлади. Унда қўшимча 55 минг тонна экспортбоп мева етиштирилади.
Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Хусусан, келгуси йилда 3,7 миллиард доллар инвестиция олиб келиш, экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган. 500 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш, 22 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифа қилиб олинган.
Давлат раҳбари бу таклифларни такомиллаштириб, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш бўйича қарор тайёрлашга кўрсатма берди. Экспортчиларга барча қулайликларни яратиш, бандликка кўмаклашиб, ишсизликни камайтириш зарурлиги таъкидланди.