https://sputniknews.uz/20241203/ozbekiston-rossiya-hamkorlik-46923219.html
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича навбатдаги қадамларни белгилаб олди
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича навбатдаги қадамларни белгилаб олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини Москвада ўтказилади. 03.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-03T12:29+0500
2024-12-03T12:29+0500
2024-12-03T12:29+0500
иқтисод
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
ҳамкорлик
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/14/45757515_1:0:1023:575_1920x0_80_0_0_a92e268fded01929eda03de14427ebd7.jpg
TOШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича навбатдаги қадамлар белгилаб олинди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳининг 3-йиғилишида онлайн тарзда иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо, саноат, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалдаги келишувларнинг ижро этилишининг бугунги ҳолати атрофлича кўриб чиқилди. Айтилишича, амалга ошириш жараёнини жадаллаштириш бўйича навбатдаги қадамлар белгилаб олинди. Томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги 2024-2030 йилларга мўлжалланган товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режасини амалга оширилишини атрофлича кўриб чиқишди. Қайд этилишича, унинг асосий мақсади икки мамлакатнинг ўзаро савдо кўрсаткичларини 30 миллиард долларга етказишдан иборат. Таъкидланишича, комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, жумладан, саноат ишлаб чиқариши, транспорт ва агросаноат соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳим. Учрашув якунлари бўйича томонлар кўп қиррали ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдиришди. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини шу йил охиригача Москва шаҳрида ўтказиш муддатлари келишиб олинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/14/45757515_128:0:895:575_1920x0_80_0_0_66b4d9db19afdeffd9ba6ca21c86f20e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ўзбекистон - россия, ҳамкорлик, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
иқтисод, ўзбекистон, ўзбекистон - россия, ҳамкорлик, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича навбатдаги қадамларни белгилаб олди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини Москвада ўтказилади.
TOШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича навбатдаги қадамлар белгилаб олинди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳининг 3-йиғилишида онлайн тарзда иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо, саноат, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалдаги келишувларнинг ижро этилишининг бугунги ҳолати атрофлича кўриб чиқилди.
Айтилишича, амалга ошириш жараёнини жадаллаштириш бўйича навбатдаги қадамлар белгилаб олинди.
“Жорий йилнинг 10 ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ўсиб, 9,7 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилардан етказиб берилаётган маҳсулотлар рўйхати 68 та янги позицияга кўпайди”, — дейилади хабарда.
Томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги 2024-2030 йилларга мўлжалланган товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режасини амалга оширилишини атрофлича кўриб чиқишди. Қайд этилишича, унинг асосий мақсади икки мамлакатнинг ўзаро савдо кўрсаткичларини 30 миллиард долларга етказишдан иборат.
Таъкидланишича, комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, жумладан, саноат ишлаб чиқариши, транспорт ва агросаноат соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳим.
Учрашув якунлари бўйича томонлар кўп қиррали ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдиришди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини шу йил охиригача Москва шаҳрида ўтказиш муддатлари келишиб олинди.