Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилмайдиган бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами строительства и благоустройства на улице Янги Узбекистон в Ташкенте.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами строительства и благоустройства на улице Янги Узбекистон в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2024
Oбуна бўлиш
Осиё олимпия кенгаши Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Осиё ўйинлари бекор қилинганини эълон қилди.
TOШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 Баҳрайнда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Осиё олимпия кенгаши ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Осиё олимпия кенгаши Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Осиё ўйинлари кўчирилганини эълон қилди.
“2024 йил 2 декабрда бўлиб ўтган Ижроия кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра, тадбир энди 2025 йилда Баҳрайн томонидан ўтказилади”, — дейилади хабарда.
Хабарда ўйинларнинг бошқа давлатга кўчирилиш сабаблари айтилмаган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрган эди. Мажмуа келгуси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0