https://sputniknews.uz/20241202/yoshlar-saylgoh-46913894.html
Ёшлар учун 24 соат ишлайдиган сайлгоҳ очилади — манзил ва лойиҳалар
Ёшлар учун 24 соат ишлайдиган сайлгоҳ очилади — манзил ва лойиҳалар
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туну кун фаолият юритадиган “Ёшлар сайлгоҳи” ташкил этилмоқда
2024-12-02T15:14+0500
2024-12-02T15:14+0500
2024-12-02T15:14+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент вилояти
ёшлар
қибрай тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/02/46913411_0:316:1152:964_1920x0_80_0_0_14aa3ece844f33318f6cfaebf4bb6f5c.jpg
TOШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туну кун фаолият юритадиган “Ёшлар сайлгоҳи” ташкил этилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Айтилишича, “Ёшлар сайлгоҳи” мажмуасини барпо этиш лойиҳаси “Ташаббусли бюджет” тадбирларини молиялаштириш бўйича ғолиб деб топилган. Унинг қиймати 1 миллиард 360 миллион сўмга тенг. Мазкур лойиҳани амалга оширишда вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан “Соҳибкор” МФЙ ҳудудидан 0,60 гектар ер майдони ажратилди. Кўнгилочар, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам бўлади.
ўзбекистон
қибрай тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/02/46913411_0:208:1152:1072_1920x0_80_0_0_c06f80453016e3667f017d1e391a1c04.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент вилоятининг қибрай тумани ёшлар сайлгоҳи
тошкент вилоятининг қибрай тумани ёшлар сайлгоҳи
Ёшлар учун 24 соат ишлайдиган сайлгоҳ очилади — манзил ва лойиҳалар
Мажмуани барпо этишга 1 миллиард 360 миллион сўм ажратилган.
TOШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туну кун фаолият юритадиган “Ёшлар сайлгоҳи” ташкил этилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги
матбуот хизмати. Айтилишича, “Ёшлар сайлгоҳи” мажмуасини барпо этиш лойиҳаси “Ташаббусли бюджет” тадбирларини молиялаштириш бўйича ғолиб деб топилган. Унинг қиймати 1 миллиард 360 миллион сўмга тенг.
“2024 йил 2 мавсумда “Ташаббусли бюджет” тадбирларини молиялаштириш бўйича ғолиб деб, топилган Қибрай туманида қиймати 1 миллиард 360 миллион сўм ажратилиб, “Ёшлар сайлгоҳи” мажмуасини барпо этиш белгиланди”, — дейилади хабарда.
Мазкур лойиҳани амалга оширишда вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан “Соҳибкор” МФЙ ҳудудидан 0,60 гектар ер майдони ажратилди.
“Сайлгоҳга 1000 нафарга яқин ёшлар қамраб олиниши режа қилинган. Кечаю кундуз фаолият юритадиган мажмуада “Коворкинг”, “караоке клуби”, “киберспорт” каби лойиҳалар жамланади”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Кўнгилочар, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам бўлади.