Ўзбекистон ва Қатар тадбиркор аёллари ҳамкорлик қилишга келишиб олишди

© Qatar Businesswomen AssociationЖенщины-предпринимательницы Узбекистана и Катара укрепляют сотрудничество
Женщины-предпринимательницы Узбекистана и Катара укрепляют сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2024
Oбуна бўлиш
"Qatar Businesswomen Association" ва Ўзбекистон "Тадбиркор аёл" халқаро ишбилармон аёллар уюшмаси ўртасидаги англашув меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар тадбиркор аёллари ҳамкорлик қилишга келишиб олишди, дея хабар берди "Qatar Businesswomen Association".
"Qatar Businesswomen Association" ва Ўзбекистон "Тадбиркор аёл" халқаро ишбилармон аёллар уюшмаси ўртасидаги англашув меморандуми имзоланди.
© Qatar Businesswomen AssociationЖенщины-предпринимательницы Узбекистана и Катара укрепляют сотрудничество
Женщины-предпринимательницы Узбекистана и Катара укрепляют сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2024
Женщины-предпринимательницы Узбекистана и Катара укрепляют сотрудничество
Ушбу англашув меморандуми аёлларнинг глобал бизнесдаги ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган стратегик ҳамкорликнинг бошланишини англатади. Қайд этилишича, ўзаро англашув меморандуми ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва аёлларнинг ривожланишига кўмаклашиш саъй-ҳаракатларини рағбатлантиришга содиқлигини акс эттиради.
“Ҳамкорлик чегара билмайди. Бутун дунёдаги аёллар уюшмалари билан бирлашиш орқали биз умумий овозимизни кучайтирамиз ва ваколатли етакчиларнинг глобал тармоғини яратамиз”, — деди QBWA вице-президенти Аиша Алфардан хоним.
Айтилишича, ҳамкорлик орқали бизнес-форумлар, таълим семинарлари ва тармоқ имкониятлари каби қўшма ташаббусларни ташкил этилади.
“Аёлларни қўллаб-қувватлаш бир ташкилот доирасидан ташқарига чиқади. Бу бизнинг жамоаларга ва умуман саноатга таъсиримизни кучайтиради. Раҳбарлик ролидаги аёллар кенгроқ ижтимоий муаммоларни ҳимоя қилади, гендер тенглиги ҳақида суҳбатлар олиб боради ва бошқаларни ҳаракатга илҳомлантиради. Ташкилотлар етакчи аёлларни қўллаб-қувватлаш орқали янада инклюзив ва адолатли жамиятни шакллантиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди”, — деди "Тадбиркор аёл" халқаро ишбилармон аёллар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Ойдин Шарафиддинова.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 41 249 тани ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0