Ўзбекистонга энг кўп пул ўтказмалари Россиядан келиб тушди — Марказий банк изоҳи

© Sputnik / Авенир ДебердеевЦентральный банк Республики Узбекистан
Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2024
Oбуна бўлиш
Россиядан Ўзбекистонга 9,8 млрд долларга тенг пул ўтказмалари юборилган.
TOШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистонга Россиядан 9,8 млрд долларга тенг пул ўтказмалари келиб тушди, дея хабар берди Марказий банк.
Шу йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 12,6 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўп.
“Маблағларнинг 78 фоизи Россиядан (9,8 млрд долл) келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан 35 фоизга ошган”, — дейилади хабарда.
Мазкур трансфертларнинг қолган қисми Қозоғистон (699 млн доллар), АҚШ (470 млн доллар), Жанубий Корея (458 млн доллар), Туркия (331 млн доллар), Буюк Британия (109 млн доллар) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари ҳажмида кузатилган ўсиш тренди асосан меҳнат муҳожирларини қабул қилувчи асосий ҳамкор мамлакатларда иқтисодий фаоллик ва иш ҳақи миқдорининг ошиши ҳамда ривожланган мамлакатларга меҳнат миграцияси оқими кўламининг кўпайиши билан изоҳланади.
“Мисол учун, интернет платформаларидаги маълумотларга кўра, Россияда меҳнат муҳожирлари фаолият юритадиган асосий соҳаларда таклиф қилинаётган иш ҳақи миқдори ўртача 38 фоизга ошган. Жумладан, иш ҳақи миқдори қурилиш соҳасида 55 фоиз, етказиб беришда 48 фоиз, такси ва ресторан хизматларида 46 фоиз ҳамда юк ташиш соҳасида 14 фоизгача кўпайган”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон миграция агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил бошидан ишлаш истагида бўлган 113 минг нафардан зиёд фуқаролар, асосан, ривожланган мамлакатларга расмий, хавфсиз ҳамда уюшган ҳолда ишга юборилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 баробарга ошган.
Янгиликлар лентаси
0