Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар учун айрим тақиқлар белгиланди

© Министерство обороны Республики УзбекистанСовместные военные учения Узбекистана и Таджикистана в Термезе.
Совместные военные учения Узбекистана и Таджикистана в Термезе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2024
Oбуна бўлиш
Энди ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жанговар шайлиги ва хизмат фаолияти самарадорлиги янада оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган қонун билан айрим ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун қуйидаги тақиқлар белгиланмоқда:
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олиш;
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланиш.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0