Хитойнинг пойабзал ишлаб чиқарувчи таниқли бренди Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишОбувная фабрика в сирийской провинции Хама
Обувная фабрика в сирийской провинции Хама - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2024
Oбуна бўлиш
"Ўзчармсаноат" уюшмаси Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда "Ўзчармсаноат" уюшмаси раисининг Хитойнинг таниқли компанияси раҳбарияти билан учрашуви чоғида маълум қилинди, дея хабар берди уюшма матбуот хизмати.
Ўзбекистон ҳукумат делегацияси таркибида "Ўзчармсаноат" уюшмаси Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирок этди. Уюшма раиси Хитойга ташриф доирасида бир қатор компаниялар билан чарм саноатидаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
Шунингдек, Хитойнинг таниқли "Zhejiang Red Dragonfly Shoes" компанияси раҳбарияти билан учрашиб, янги инвестицион лойиҳа ҳақида музокара ўтказди.
“Музокарада Ўзбекистонда ташкил этилган чарм саноати соҳасига ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Мамлакатимизда "Red Dragonfly" бренди остида пойабзал маҳсулотларини, чармни қайта ишлаш, мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Компания бу борада ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди”, — дейилади хабарда.
Шу мақсадда компания вакиллари декабрь ойида Ўзбекистонга келиб, лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган кичик саноат зоналари билан танишади.
Янгиликлар лентаси
0