https://sputniknews.uz/20241130/ozbekiston-msk-indoneziyadagi-saylovlar-46889780.html
Ўзбекистон МСК делегацияси Индонезиядаги сайловлар кузатувида иштирок этди
Ўзбекистон МСК делегацияси Индонезиядаги сайловлар кузатувида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
27 ноябрь куни Индонезия Республикасида ҳудудий ҳокимият органларининг сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур сайловлар мамлакат тарихидаги энг йирик сиёсий жараён бўлиб, илк бор деярли бутун мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олди. Маҳаллий сайловларда 37 та провинция, 415 та туман ва 93 та шаҳарда сайловчилар губернаторлар, шаҳар ҳокимлари ва туман раҳбарларини сайладилар.
2024-11-30T11:45+0500
2024-11-30T11:45+0500
2024-11-30T11:49+0500
сиёсат
ўзбекистон
индонезия
марказий сайлов комиссияси
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1e/46889124_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0b03f05df147f4fed3ae218477c5856e.jpg
TOШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси Индонезиядаги сайловлар кузатувида иштирок этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.27 ноябрь куни Индонезия Республикасида ҳудудий ҳокимият органларининг сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур сайловлар мамлакат тарихидаги энг йирик сиёсий жараён бўлиб, илк бор деярли бутун мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олди. Маҳаллий сайловларда 37 та провинция, 415 та туман ва 93 та шаҳарда сайловчилар губернаторлар, шаҳар ҳокимлари ва туман раҳбарларини сайладилар.Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси сайлов жараёнининг халқаро кузатувида бевосита иштирок этишди.Овоз бериш куни ўзбекистонлик кузатувчилар Сурабая шаҳрида жойлашган бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқиш жараёни билан бевосита танишдилар. Кузатув жараёнида сайлов органлари масъуллари ва овоз беришга келган фуқаролар билан сайлов жараёнлари, номзодлар, сиёсий партиялар ва сайловнинг ташкилий жиҳатларига боғлиқ масалалар ҳақида суҳбатлашиб, уларнинг фикрларини ўргандилар.МСК делегацияси сайлов жараёнида Индонезиянинг Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган овозларни ҳисоблашнинг янги дастури – “SIREKAP”нинг ишлаш жараёни билан танишиб чиқди. Ушбу тизим орқали сайлов участкаларидаги баённомалар махсус иловадан фойдаланиб юкланади ва маълумотларни тезкор қайта ишлаш имконияти яратилади. Расмий якуний натижалар 16 декабрда эълон қилиниши кутилмоқда.Сайловларда хорижий мамлакатлар сайлов органлари делегациялари, элчихона вакиллари, халқаро ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Ташриф давомида Ўзбекистон МСК делегацияси бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган сайлов соҳасидаги эксперт ва мутахассислар билан тажриба алмашди ҳамда мазкур кузатувлар сайлов соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.
ўзбекистон
индонезия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1e/46889124_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_a85911e2662a1729b12d6ca8546cac01.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мск индонезия сайловлар
ўзбекистон мск индонезия сайловлар
Ўзбекистон МСК делегацияси Индонезиядаги сайловлар кузатувида иштирок этди
11:45 30.11.2024 (янгиланди: 11:49 30.11.2024) Овоз бериш куни ўзбекистонлик кузатувчилар Сурабая шаҳрида жойлашган бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқиш жараёни билан бевосита танишдилар.
TOШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси Индонезиядаги сайловлар кузатувида иштирок этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати
хабар берди. 27 ноябрь куни Индонезия Республикасида ҳудудий ҳокимият органларининг сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур сайловлар мамлакат тарихидаги энг йирик сиёсий жараён бўлиб, илк бор деярли бутун мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олди. Маҳаллий сайловларда 37 та провинция, 415 та туман ва 93 та шаҳарда сайловчилар губернаторлар, шаҳар ҳокимлари ва туман раҳбарларини сайладилар.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси сайлов жараёнининг халқаро кузатувида бевосита иштирок этишди.
Овоз бериш куни ўзбекистонлик кузатувчилар Сурабая шаҳрида жойлашган бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқиш жараёни билан бевосита танишдилар. Кузатув жараёнида сайлов органлари масъуллари ва овоз беришга келган фуқаролар билан сайлов жараёнлари, номзодлар, сиёсий партиялар ва сайловнинг ташкилий жиҳатларига боғлиқ масалалар ҳақида суҳбатлашиб, уларнинг фикрларини ўргандилар.
“Овоз бериш жараёнлари тинч ва шаффоф муҳитда ўтди. Сайлов участкалари зарурий техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, овоз бериш жараёнлари имконияти чекланган шахслар учун ҳам қулайлик яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган”, - дейилади хабарда.
МСК делегацияси сайлов жараёнида Индонезиянинг Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган овозларни ҳисоблашнинг янги дастури – “SIREKAP”нинг ишлаш жараёни билан танишиб чиқди. Ушбу тизим орқали сайлов участкаларидаги баённомалар махсус иловадан фойдаланиб юкланади ва маълумотларни тезкор қайта ишлаш имконияти яратилади. Расмий якуний натижалар 16 декабрда эълон қилиниши кутилмоқда.
Сайловларда хорижий мамлакатлар сайлов органлари делегациялари, элчихона вакиллари, халқаро ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Ташриф давомида Ўзбекистон МСК делегацияси бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган сайлов соҳасидаги эксперт ва мутахассислар билан тажриба алмашди ҳамда мазкур кузатувлар сайлов соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.