https://sputniknews.uz/20241129/toshkent-shahrida-sanoat-korxonalari-oqova-suvlari-tekshirildi-46881698.html
Тошкентда саноат корхоналари оқова сувлари текширилди
Тошкентда саноат корхоналари оқова сувлари текширилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида оқова сувлар сифатини яхшилаш бўйича тезкор чора-тадбирлар ўтказилди. 29.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-29T16:35+0500
2024-11-29T16:35+0500
2024-11-29T16:58+0500
тошкент
экология
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
сув
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1433/06/14330684_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ef617e9771bb4736e29c19f1c82a79cc.jpg
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳридан чиқаётган маиший оқова сувларнинг табиий сув объектларига зарарини камайтириш, оқова сувлар сифатини яхшилаш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилди. Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева АОКАда бўлиб ўтган брифингда айтиб берди.Хусусан, Тошкент оқова сувларни тозаловчи “Салар”, “Бектемир” ва “Бўзсув” тўйинтириш иншоотларига оқова сувларини ташлаётган 140 та саноат корхонасининг рўйхати шакллантирилиб, 115 та корхона сувларидан кимёвий таҳлил учун намуналар олинди. (25 та корхона фаолият юритмаётганлиги аниқланган)Таҳлил натижаларига кўра:Бундан ташқари, республика бўйича 2024 йил якунига қадар саноат ва ишлаб чиқариш оқоваларининг табиий сув объектларига зарарини камайтириш мақсадида 38 та корхонада локал оқова тозалаш иншоотлари қурилади ва мавжудлари реконструкция қилинади.Шунингдек, 2180 та автомобиль ювиш шахобчасида экологик мониторинг ўтказилиб, оқова сувларнинг 60% тозаланиши ва сув ресурслари тежалишига эришилди. Келажакда яна 1390 та автомобил ювиш шохобчасида сув айланма тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1433/06/14330684_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_dc095e81beae1502e0b1369f93fddfa3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, экология , экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, сув, жамият
тошкент, экология , экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, сув, жамият
Тошкентда саноат корхоналари оқова сувлари текширилди
16:35 29.11.2024 (янгиланди: 16:58 29.11.2024) Тошкент шаҳрида оқова сувлар сифатини яхшилаш бўйича тезкор чора-тадбирлар ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳридан чиқаётган маиший оқова сувларнинг табиий сув объектларига зарарини камайтириш, оқова сувлар сифатини яхшилаш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилди.
Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева АОКАда бўлиб ўтган брифингда айтиб берди.
Хусусан, Тошкент оқова сувларни тозаловчи “Салар”, “Бектемир” ва “Бўзсув” тўйинтириш иншоотларига оқова сувларини ташлаётган 140 та саноат корхонасининг рўйхати шакллантирилиб, 115 та корхона сувларидан кимёвий таҳлил учун намуналар олинди. (25 та корхона фаолият юритмаётганлиги аниқланган)
Таҳлил натижаларига кўра:
меъёридан ортиқ ифлосланган моддалар чиқарувчи 44 та корхонага нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди;
очиқ сув ҳавзаларига ифлос оқовалар чиқараётган 72 та саноат корхонасида экологик назорат тадбирлари ўтказилди. Уларга огоҳлантириш хатлари берилиб, 38 та корхонага қўшимча компенсация тўлови ҳисобланди;
36 та корхона бўйича тўпланган материаллар чора кўриш учун ҳуқуқ тартибот идораларига юборилди.
Бундан ташқари, республика бўйича 2024 йил якунига қадар саноат ва ишлаб чиқариш оқоваларининг табиий сув объектларига зарарини камайтириш мақсадида 38 та корхонада локал оқова тозалаш иншоотлари қурилади ва мавжудлари реконструкция қилинади.
Шунингдек, 2180 та автомобиль ювиш шахобчасида экологик мониторинг ўтказилиб, оқова сувларнинг 60% тозаланиши ва сув ресурслари тежалишига эришилди. Келажакда яна 1390 та автомобил ювиш шохобчасида сув айланма тизимини жорий этиш режалаштирилган.