АҚШ Россия гази устидан назорат ўрнатмоқчи
© AP Photo / Bela SzandelszkyИнженеры венгерской компании по транспортировке природного газа FGSZ Ltd поворачивают вентиль газопровода, по которому природный газ поступает из подземных хранилищ в столицу страны на газоприемной станции в Вечеше, Венгрия, 14 января 2009 года.
© AP Photo / Bela Szandelszky
Oбуна бўлиш
АҚШ учун ҳамма нарса бизнес, ҳамма нарса пул топиш манбаи экани яна бир бир аён бўлди.
“Шимолий оқим” газ қувурлари портлаганидан икки йилдан кўпроқ вақт ўтди, бироқ у нафақат энергетика соҳасида, балки геосиёсий ўйинларда ҳам энг муҳим омил бўлиб қолмоқда. The Wall Street Journal газетаси америкалик инвестор Стивен Линчдан АҚШнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасига (ОFАС) “Шимолий оқим” қувури инфратузилмасини сотиб олишга рухсат сўрагани ҳақида ёзмоқда.
Агар Monte Valle Partners санкциялар остидаги активларни сотиб олса, Қўшма Штатлар "қазиб олинадиган ёқилғи даврининг охиригача Европа энергия таъминоти устидан назорат ўрнатиш" имконига эга бўлади, деб ёзади нашр.
Ҳа ана шундай оддий йўл билан АҚШ ўзининг Европалик ҳамкорларининг “газ жўмрагини” қўлга киритмоқчи. Яъни биз шу вақтгача эшитиб келган, “Россия гази бу ёмон, бу геосиёсий шантаж элементи”, лекин худди шу газни АҚШ етказиб берса – бу жуда яхши, чунки бу Европанинг океан ортидаги хўжайинларига мўмайгина даромад келтиради.
Линчнинг ушбу ташаббуси Америка ҳақидаги ҳақиқатни яна бир бор тасдиқлайди — АҚШ учун ҳамма нарса бизнес, ҳамма нарса пул топиш манбаидир — уруш ҳам, бутун дунёга Америка қадриятларини сингдиришга уруниш ҳам.
Гап шундаки, 2023 йилнинг қишида газ қувурлари оператори Nord Stream 2 AG банкротлик жараёнига киришган ва Швейцариянинг Transliq AG компанияси ташқи (инқироз) менежери этиб тайинланган эди. Жараён доирасида оператор кредитларини тўлашга бир неча бор мораторий жорий этилган бўлиб, охиргиси 2025 йил 10 январгача амал қилади.
Гап шундаки, 2023 йилнинг қишида газ қувурлари оператори Nord Stream 2 AG банкротлик жараёнига киришган ва Швейцариянинг Transliq AG компанияси ташқи (инқироз) менежери этиб тайинланган эди. Жараён доирасида оператор кредитларини тўлашга бир неча бор мораторий жорий этилган бўлиб, охиргиси 2025 йил 10 январгача амал қилади.
Линчнинг Америка геосиёсий манфаатларининг тарғиботчиси ва инвестори сифатида стратегияси оддий. Агар январда мораторий узайтирилмаса, кредиторлар олдидаги қарзларни тўлаш учун компания мулкини сотишга тайёргарлик бошланади. Сўнгги маълумотларга кўра, “Шимолий оқим 2” қувури ва уни қўллаб-қувватлаш инфратузилмасининг ҳозирги қиймати 11 миллиард долларни ташкил этади. Линч АҚШ санкциялари остидаги қувурни сотиб олишга тайёрлар кўп бўлмаслигига ишонади. Аниқроғи, агар ОFАС унга индулгенция берса, унинг компанияси ягона иштирокчи бўлиши мумкин. Шу боис, Линчнинг ёзишича, катта эҳтимол билан Nord Stream 2ни атиги 700 миллион долларга сотиб олиш мумкин.
ОFАС иккиланмаслиги учун у газ қувурини АҚШ-Европа консорциуми бошқаришини ва Украинага ҳам кичик улуш ажратишни таклиф қилмоқда. Эҳтимол бу ғоя Вашингтонга ҳам маъқул келар ва улар ҳам бунга ҳисса қўшиши мумкин.
Битимнинг яна бир жиҳати — юридик нуқтаи назардан, бундай ҳийла газ қувурини Европа Иттифоқи томонидан киритилган чекловларидан ҳам озод қилиши мумкин, чунки газ етказиб берувчи ва қувур оператори мутлақо бошқа компаниялар бўлади.
Битимнинг яна бир жиҳати — юридик нуқтаи назардан, бундай ҳийла газ қувурини Европа Иттифоқи томонидан киритилган чекловларидан ҳам озод қилиши мумкин, чунки газ етказиб берувчи ва қувур оператори мутлақо бошқа компаниялар бўлади.
Хат охирида Стивен Линч тўғридан-тўғри шимолий йўналиш бўйича келажакдаги барча газ транзити Вашингтон рухсати билан амалга оширилишини очиқ айтади. Бу эса ушбу жиноий пьесада Европанинг роли қанчалик суст эканига ишора қилади.
Линч ва унинг Monte Valle Partners Россиядаги бизнес шароитларини жуда яхши билади. Компаниянинг Москвада ваколатхонаси бор ва бир неча бор Россиянинг йирик активларини сотиб олиш билан боғлиқ операцияларда иштирок этган. Мисол учун, бир вақтнинг ўзида улар Голландиядаги ЮКОС шўба корхонасини сотиб олишди, Лента гипермаркетлари тармоғидаги катта улушни сотиб олишга ҳаракат қилишди ва махсус операция бошланганидан сўнг улар Сбербанкнинг Швейцариядаги шўъба корхонасининг 10%ни сотиб олишди. Линч расман фирибгарликда айбланган эди, аммо Лондон суди айёр америкаликни бутунлай оқлади.
ОFАС санкциялар остидаги активларни сотиб олишга рухсат берадими йўқми, бу январь ойидан олдин маълум бўлади. Агар Болтиқбўйи газ қувурлари устидан АҚШ назорати ўрнатилса, Вашингтон кўк ёқилғисиз иқтисодий инқирозга ботиб бораётган Европага табиий газ етказиб бериш устидан тўлиқ назоратни қўлга киритади.
Лекин бу ерда асосий масала — газ етказиб берувчининг хоҳиши бўлиб қолмоқда. Чунки қувурлар Уст-Лугани тарк этгани йўқ. Бу қувурга бошқа жойдан газ олиш имкони ҳам йўқ.
Яъни америкалик ишбилармон негадир “Газпром” тимсолида Россия билан келишувга эришишга ишончи комил. Демак Россия яна хом ашё таъминотчиси ролига эга бўлади, лекин асосий бошқарув калити Вашингтон қўлида бўлади. Айнан улар истеъмолчига ҳам етказиб берувчига ҳам шартларини ўтказа олади.
Бу схема кундек равшан, лекин бундай ноқулай шартларни қабул қилишга Москвани нима мажмул қилиши аниқ эмас. Кимдир ё Трампнинг дипломатик қобилиятларини ёки Кремлнинг ён беришга тайёрлигини ҳаддан ортиқ баҳоламоқда.