МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг учрашуви санаси ва жойи маълум бўлди

© Фотохост-агентство РИА НовостиПредседатель правительства РФ Михаил Мишустин и главы правительств СНГ. Архивное фото
Председатель правительства РФ Михаил Мишустин и главы правительств СНГ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2024
Oбуна бўлиш
МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши декабрь ойида Москвада бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Шу йилнинг 12 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг МДҲдаги доимий вакили Андрей Грозов журналистларга маълум қилди.
Андрей Грозовнинг сўзларига кўра, Минскдаги МДҲ штаб-квартирасида МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиш кун тартиби муҳокама қилинди.
“МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши 12 декабрь куни Москвада бўлиб ўтади”, — деди Андрей Грозов.
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йилига икки марта ўтказилади. Иштирокчилар Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилишади.
Янгиликлар лентаси
0