Тошкентда Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари раҳбарлари учрашди
© Таможенный комитетВ Ташкенте состоялась встреча руководителей таможенных служб Узбекистана и России
© Таможенный комитет
Oбуна бўлиш
Россия Федерал божхона хизмати делегацияси Ўзбекистонга келди.
TOШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Божхона қўмитасида Россия Федерал божхона хизмат раҳбари Валерий Пикалёв бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
© Таможенный комитетВ Ташкенте состоялась встреча руководителей таможенных служб Узбекистана и России
В Ташкенте состоялась встреча руководителей таможенных служб Узбекистана и России
© Таможенный комитет
Икки томонлама учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида ташқи савдо юклари учун жорий қилинган "Соддалаштирилган божхона йўлаги" тамойилини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
“Томонлар бир-бирларининг ваколатли иқтисодий операторлари учун назарда тутилган қулайликлар ва енгилликларни кенг миқёсда татбиқ этиш, божхона лабораториялари томонидан ўтказиладиган экспертиза жараёнларини методологик жиҳатдан мувофиқлаштириш, кинология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди”, — дея қайд этилган хабарда.
© Таможенный комитетВ Ташкенте состоялась встреча руководителей таможенных служб Узбекистана и России
В Ташкенте состоялась встреча руководителей таможенных служб Узбекистана и России
© Таможенный комитет
Россия божхона хизмати делегацияси Божхона расмийлаштируви маркази ва Марказий божхона лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишишди.
“Ўзбекистонда божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш ва тартиботларни соддалаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ва эришилган натижалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди”, — дейилади хабарда.
Делегация аъзолари Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона постида бўлишди.
© Таможенный комитетГлава ФТС России Валерий Пикалёв прибыл с рабочим визитом в Узбекистан
Глава ФТС России Валерий Пикалёв прибыл с рабочим визитом в Узбекистан
© Таможенный комитет
Айтилишича, “Ақлли божхона” тамойили остида фаолият юритаётган мазкур божхона пости кенгайтирилиб, йўлаклар сони оширилди. Пост божхона назоратининг замонавий техник воситалари, сўнгги русумдаги йирик инспекцион кўрик мажмуаси билан таъминланган. Натижада назоратдан ўтказиш имкониятлари кенгайиб, ҳар бир автотранспорт воситасининг божхона назорати учун сарфланаётган вақт ўртача 40 дақиқадан 15 дақиқагача қисқарди.
© Таможенный комитетГлава ФТС России Валерий Пикалёв прибыл с рабочим визитом в Узбекистан
Глава ФТС России Валерий Пикалёв прибыл с рабочим визитом в Узбекистан
© Таможенный комитет
Постда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг “Контейнерда ташувлар устидан назорат” Глобал дастури доирасида “Порт назорати” гуруҳи фаолият юритмоқда. Пост орқали транзит юклар учун “eTIR: Яшил йўлак” лойиҳаси доирасида ТИР-карнет китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштирган юк автотранспорт воситалари учун алоҳида йўлак ташкил қилинди.
© Таможенный комитетГлава ФТС России Валерий Пикалёв прибыл с рабочим визитом в Узбекистан
Глава ФТС России Валерий Пикалёв прибыл с рабочим визитом в Узбекистан
© Таможенный комитет
Сўнгги суткада пост орқали кунига 1500 га яқин автотранспорт воситалари ҳаракатланди.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 2 декабрида Самарқанд шаҳрида иккала давлат божхона хизмати раҳбарлари Ўзбекистон ва Россияда божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисида битим имзолашган. Ҳозирда Ўзбекистон Божхона қўмитасининг Россиядаги вакили ўз фаолиятини мувафаққиятли тарзда давом эттирмоқда.