Энди асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади — тафсилотлар

© Depositphotos / AnyaberkutМужчина с тележкой в супермаркете
Мужчина с тележкой в супермаркете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таклифлар билан танишди.
TOШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолиси йилига қарийб 1 миллион нафарга ўсиб бормоқда. Ер ва сув манбалари эса чекланган. Шу боис ички бозор барқарорлигини омилкорлик ва ҳосилдорлик орқали таъминлаш мумкинлиги айтилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по обеспечению продовольственной безопасности, повышению урожайности хлопчатника и зерновых культур. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2024
Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Тақдимотда қишлоқ хўжалиги вазири шу борадаги режалар ҳақида гапириб ўтди.
Келгуси йил 4 миллион 800 минг гектарда экинлар етиштириш мўлжалланган. Шундан 2 миллион гектардан зиёд ерда мева-сабзавот, картошка, дуккакли ва полиз маҳсулотлари экилади. Уларнинг далаларда жойлаштирилиши ва ҳосилнинг захирага жамланиши мониторинг қилиб борилади.
Аҳолига бирламчи зарур бўлган 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади. Бунда ҳар бир туман кесимида қандай маҳсулот етиштирилиши ва ички бозор учун қанча захира қилиниши мужассам бўлади.
Сайхунобод тажрибаси асосида томорқаларда маҳсулот етиштириш қўллаб-қувватланмоқда. Таъкидланишича, туманларнинг ўзи қишлоқ хўжалигига грант ва техник кўмаклар жалб этиши, илғор технологияларни қўллаши талаб этилади.
Давлат раҳбари хорижий тажрибани ўрганиб, картошкачилик тизимини такомиллаштириш ва ҳосилдорлигини ошириш зарурлигини айтди.
“Ўтган йилги қишда 9 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ урган эди. Оқибатда 207 минг тонна ҳосил нобуд бўлди. Президентимиз бундай об-ҳаво шароитларида деҳқонлар зарарининг олдини олиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ, хорижий мутахассислар билан бирга “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг қабул қилиниши деҳқон ва фермерларнинг иқтисодий ҳимоясини таъминлайди”, — дейилган хабарда.
Пахтачиликда хорижий навларни экишнинг натижадорлиги таҳлил қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по обеспечению продовольственной безопасности, повышению урожайности хлопчатника и зерновых культур. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2024
Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Давлат раҳбари бу борада кластер, фермер ва саноат корхоналари фикрини ўрганиб, масалага илмий ёндашиш, фермерларни замонавий агротехнологияларга ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.
Замонавий пахта териш машинаси ва аҳоли томорқалари учун кичик агротехникалар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар берилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган дарахтзорлар трофи ҳамда дала четларида одамларга манфаат келтирадиган экинлар етиштириш мумкинлиги айтилди.
Янгиликлар лентаси
0