Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: Ўзбекистон ва Волгоград вилояти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2024
Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказининг навбатдаги матбуот анжумани меҳмонлари Волгоград вилоятидан келган ишбилармонлар бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. 28 ноябрь куни соат 11:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида навбатдаги матбуот анждумани бўлиб ўтади. Унда Россия Федерациясининг Волгоград вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилади.
Иштирокчилар:
"Волгоград вилояти экспортини қўллаб-қувватлаш маркази" АНТ директори Виктория Афанасова;
Россия Федерациясининг Волгоград вилояти Иқтисодий сиёсат ва ривожланиш қўмитасининг туризмни ривожлантириш, халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси Елена Попова.
Сўнгги пайтларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан Ўзбекистонга келаётган ишбилармонлик миссиялари сони сезиларли даражада ошгани икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Матбуот анжуманида қуйидаги саволларга жавоб берилади: Волгоград компаниялари нималар билан ташриф буюрди? Ҳамкорлик учун қандай янги имкониятлар бор?
Янгиликлар лентаси
0