https://sputniknews.uz/20241125/ozbekiston-onkologiya-kasallik-ayollar-bepul-davolash-46801770.html
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — янги қарор
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — янги қарор
Sputnik Ўзбекистон
Президент “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади
2024-11-25T18:11+0500
2024-11-25T18:11+0500
2024-11-25T18:11+0500
жамият
ўзбекистон
касаллик
янги қарор
аёллар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/75/01/750158_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_b4dd65e2151709bdb64ae352760836df.jpg
TOШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган. Президент “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади. Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади. 30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб: 2025 йил 1 майга қадар эса, бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш тизими, скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.
https://sputniknews.uz/20240830/respublika-onkologiya-markazi-yangi-majmua-45425233.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/75/01/750158_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_3b3c623d1326ba9e7c83547b17b6d676.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
онкологик касалликка чалинган аёллар бепул қонун даволаш ўзбекистон
онкологик касалликка чалинган аёллар бепул қонун даволаш ўзбекистон
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — янги қарор
Ташхислаш ва даволаш харажатлари бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
TOШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда
назарда тутилган. Президент “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.
Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.
30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.
“Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади”, — дейилади ҳужжат матнида.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокор ҳамда мобиль ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар штатлари жорий этилади;
Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади;
одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилади;
бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади.
2025 йил 1 майга қадар эса, бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш тизими, скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.