Янги лойиҳалар, иш ўринлари ва дуал таълим: “Янгиҳаёт” технопаркининг режалари айтилди
09:50 24.11.2024 (янгиланди: 09:51 24.11.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил индустриальный технопарк "Янгихаёт" в городе Ташкенте.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини бориб кўрди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. “Янгиҳаёт” индустриал технопаркида 386 миллион долларлик 46 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Тошкентдаги “Янгиҳаёт” индустриал технопаркига ташрифи давомида маълум қилинди.
Айтилишича, Янгиҳаёт туманида 184 мингдан зиёд аҳоли яшайди.
“Сўнгги йилларда кўплаб янги уйлар қурилиб, оилалар кўчиб келди. Улар учун шу яқин атрофда иш ўринлари ташкил этишга ҳаракат қилинмоқда. Технопарк учун 110 гектар майдон ажратилган. Ҳозир бу ерда 101 миллион долларлик 8 та корхона ишга туширилган, 520 та иш ўрни яратилган”, — дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил индустриальный технопарк "Янгихаёт" в городе Ташкенте.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил индустриальный технопарк "Янгихаёт" в городе Ташкенте.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Масалан, “Алмерро Груп” масъулияти чекланган жамиятида “Krember” бренди остида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бунинг учун 3 гектар ер ажратилган, 22 миллион доллар йўналтирган. Корхонада йилига 320 миллиард сўмлик 80 турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Маҳсулотларнинг 15-20 фоизи Хитой ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил индустриальный технопарк "Янгихаёт" в городе Ташкенте.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил индустриальный технопарк "Янгихаёт" в городе Ташкенте.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қиймати 21 миллион долларлик “Vera Modern Elektrical” корхонаси 600 турдаги кабель ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш, 4 миллион долларлик экспорт қувватига эга. Муҳими, маҳсулотларнинг 35-40 фоизи импорт ўрнини босади ҳамда маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етказилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил индустриальный технопарк "Янгихаёт" в городе Ташкенте.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил индустриальный технопарк "Янгихаёт" в городе Ташкенте.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Кейинги йилларда тадбиркорларга яратилган шароитлар бугун ўз натижасини бераяпти. Ўзимизнинг ишбилармонлар мана шундай кўп хилда ва юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараяпти. Бу имкониятларни ҳар йили кенгайтириб борамиз. Чунки тадбиркор иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи, — деди президент.
Қайд этилишича, Технопарк ичида “Mimar Group” компанияси томонидан икки қаватли мажмуа қурилиб, кичик корхоналар ва ҳунармандларга муддатли тўлов асосида сотилмоқда. Уларнинг ҳар бирида алоҳида ишлаб чиқариш ва кўргазма майдонлари бўлади.
Бугунги кунда шундай биноларда умумий қиймати 3 миллион долларлик 4 та лойиҳа - эшик-ромлар, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш учун профиллар ва қуёш панеллари корхоналари иш бошлаган.
Технопаркда қурилиш материаллари, электротехника, логистика ва хизмат кўрсатиш, текстиль ва тўқимачилик саноати, озиқ-овқат саноати каби йўналишларда 386 миллион долларлик 46 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, технопаркдаги корхоналар учун мутахассислар тайёрлашда дуал таълим йўлга қўйилади.
Технопаркда 2025 йилда 235 миллион долларлик 37 та, 2026 йилда эса 50 миллион долларлик 1 та лойиҳалар ишга туширилади.
Натижада 10 мингта янги иш ўрни ва 35 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади.
Ўтган ўн ойда Янгиҳаёт туманида 3 мингдан зиёд аҳоли доимий ишга жойлаштирилган, 6 мингта ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтказилган.