Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Қишгача". Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди

© AP Photo / Leo CorreaУкраинские военные. Архивное фото
Украинские военные. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2024
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли Кучлари командири Деркач: Россия Қуролли кучлари қишгача Донецк вилоятини назоратга олади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россия ҳарбийлари қишгача Донецк вилоятини назоратга олади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг “Волки Да Винчи” батальони взвод командири Дмитрий Деркач ОАВга берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Менинг шахсий қарашим — улар қишгача Донецк вилоятини ёпиб, назоратни ўз қўлларига олишади ва кейин, эҳтимол, қандайдир музокаралар олиб боришади”, — деди у.
Шу ҳафта ДХР раҳбари маслаҳатчиси Игор Кимаковский Украина Қуролли кучлари бутун жанговар алоқа чизиғи бўйлаб тўлиқ фиаскога учраганини, уларнинг бўлинмалари чекинишда давом этаётганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, Украинага Ғарб қуроллари етказиб берилиши фронтдаги вазиятга таъсир қилмаган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган ҳафта давомида Россия қўшинлари ДХРдаги еттита аҳоли пунктини озод қилган. Махсус ҳарбий операция зонасида душманнинг қарийб 14 минг кишиси ҳалок бўлди ва ярадор бўлди.
Заместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев общается с сотрудниками военно-промышленной корпорации Научно-производственное объединение машиностроения. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади — Медведев
Янгиликлар лентаси
0