https://sputniknews.uz/20241123/ukraina-raketalarni-ishlab-chiqish-dasturini-moliyalashtirish-46781672.html
Украина ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини молиялаштиришда муаммоларга дуч келмоқда — ОАВ
Украина ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини молиялаштиришда муаммоларга дуч келмоқда — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Исми ошкор этилмаган расмийлар молиявий етишмовчилик Украинанинг “Нептун” қанотли ракеталарини ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилаётганини ва мамлакат расмийлари ёрдам сўраб хорижий ҳукуматларга мурожаат қилганини даъво қилмоқда.
2024-11-23T17:16+0500
2024-11-23T17:16+0500
2024-11-23T17:16+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
владимир зеленский
қурол
қурол-яроғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34612978_0:87:2090:1263_1920x0_80_0_0_1ed8017150ac62d9910feb5edf00f832.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Украина ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини молиялаштиришда муаммоларга дуч келмоқда, деб ёзади “Wall Street Journal” манбаларга таяниб.Таъкидланишича, Украина ушбу қурол устида иш ўнлаб йиллар мобайнида давом этаётганига қарамай, ҳали ҳам ўзи ишлаб чиқарган баллистик ракетасини “ўз арсеналига қўшмаган”. Газетанинг Украина стратегик саноат вазири ўринбосари Анна Гвоздярга таяниб қўшимча қилишича, мамлакат ҳозирда бир нечта баллистик ракеталар устида ишламоқда.“Wall Street Journal” шунингдек, Владимир Зеленскийнинг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Александр Камишинга таяниб, Киевда ракета ишлаб чиқаришни тезлаштириш учун “шунчаки пул етарли эмаслигини” қайд этади. Исми ошкор этилмаган расмийлар молиявий етишмовчилик Украинанинг “Нептун” қанотли ракеталарини ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилаётганини ва мамлакат расмийлари ёрдам сўраб хорижий ҳукуматларга мурожаат қилганини даъво қилмоқда.Нашр ҳарбий аэрокосмик тизимлар бўйича мутахассис Дуглас Барьенинг баллистик ракеталарнинг қимматлиги ҳақидаги фикрини келтирган. Унинг сўзларига кўра, бу турдаги қуролларни ишлаб чиқариш катта маблағ талаб қилади, чунки ракеталар Ер атмосферасига киришда юқори ҳароратга бардош бериши керак бўлган материалларни талаб қилади.Россия Украинага қурол етказиб бериш келишувга халақит бермоқда, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилмоқда ва “ўт билан ўйнаш” бўлмоқда, деб ҳисоблайди.
https://sputniknews.uz/20241122/putinning-yadroviy-ogohlantirishi--oreshnik-nimalarga-qodir-46770384.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34612978_145:0:1946:1351_1920x0_80_0_0_866d1a0682f24e2804c544cb9eae7107.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина ракеталар
Украина ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини молиялаштиришда муаммоларга дуч келмоқда — ОАВ
Исми ошкор этилмаган расмийлар молиявий етишмовчилик Украинанинг “Нептун” қанотли ракеталарини ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилаётганини ва мамлакат расмийлари ёрдам сўраб хорижий ҳукуматларга мурожаат қилганини даъво қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Украина ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини молиялаштиришда муаммоларга дуч келмоқда,
деб ёзади “Wall Street Journal” манбаларга таяниб.
“Ракеталарни ишлаб чиқиш дастурида имконият ва молиялаштириш етишмайди. Бу дегани... Киев узоқ йиллар давомида қурол-яроғнинг айрим турлари бўйича Ғарбга қарам бўлиб қолиши эҳтимоли мавжуд”, - деди исмини ошкор этмаган расмийлар нашрга.
Таъкидланишича, Украина ушбу қурол устида иш ўнлаб йиллар мобайнида давом этаётганига қарамай, ҳали ҳам ўзи ишлаб чиқарган баллистик ракетасини “ўз арсеналига қўшмаган”. Газетанинг Украина стратегик саноат вазири ўринбосари Анна Гвоздярга таяниб қўшимча қилишича, мамлакат ҳозирда бир нечта баллистик ракеталар устида ишламоқда.
“Wall Street Journal” шунингдек, Владимир Зеленскийнинг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Александр Камишинга таяниб, Киевда ракета ишлаб чиқаришни тезлаштириш учун “шунчаки пул етарли эмаслигини” қайд этади. Исми ошкор этилмаган расмийлар молиявий етишмовчилик Украинанинг “Нептун” қанотли ракеталарини ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилаётганини ва мамлакат расмийлари ёрдам сўраб хорижий ҳукуматларга мурожаат қилганини даъво қилмоқда.
Нашр ҳарбий аэрокосмик тизимлар бўйича мутахассис Дуглас Барьенинг баллистик ракеталарнинг қимматлиги ҳақидаги фикрини келтирган. Унинг сўзларига кўра, бу турдаги қуролларни ишлаб чиқариш катта маблағ талаб қилади, чунки ракеталар Ер атмосферасига киришда юқори ҳароратга бардош бериши керак бўлган материалларни талаб қилади.
Россия Украинага қурол етказиб бериш келишувга халақит бермоқда, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилмоқда ва “ўт билан ўйнаш” бўлмоқда, деб ҳисоблайди.