Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу с советником по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Сумой Чакрабарти
Шавкат Мирзиёев провел встречу с советником по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Сумой Чакрабарти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2024
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясини жорий йилги давлат дастури доирасида амалга оширишнинг ҳолати ҳамда келгуси йилда ислоҳотларни янада илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди. Давлат бошқарувида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди. Миллий қонунчиликни ЖСТ қоидалари ва талаблари билан уйғунлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, мамлакатнинг глобал рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича ишларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
Президент режалаштирилган барча лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, стратегик ислоҳотлар кун тартибини янги ташаббуслар билан, айниқса Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йилидаги вазифаларни ҳисобга олиб янада бойитиш муҳимлигини таъкидлади.
Мирзиёев рассмотрел планы развития Хорезма и Сурхандарьи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2024
Мирзиёев Хоразм ва Сурхондарёни ривожлантириш бўйича режаларни кўриб чиқди
Янгиликлар лентаси
0