Иброҳим Валихўжаевнинг “Янгича нигоҳ” кўргазмаси – мавҳумлик ва уйғунлик оламига саёҳат

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Иброҳим Валихўжаев ўзига хос услуби билан машҳур. Унинг мавҳум шаклларга урғу берилган кўргазмаси чинакам илҳом бахш этади.
Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазма залида Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия академиги ва Ўзбекистон рассомлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаевнинг "Янгича нигоҳ" деб номланган шахсий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
"Янгича нигоҳ" кўргазмаси 3 метрдан 6 метргача бўлган катта форматларда бажарилган концептуал йўналишдаги 28 та янги асарни намойиш этмоқда. Кўргазманинг марказий асари "Фарғона cюитаси" номли 16 қисмдан иборат монументал полотно бўлиб, умумий узунлиги 22 метрдан ошади.
Ушбу янги асарларда рассом одамлар ва табиат манзараларининг анъанавий образларидан воз кечиб, абстракт шакллар, текстура ва рангларга эътибор қаратган. Унинг композициялари ҳис-туйғулар ва ғояларни ифодалайди, юмшоқ ва илиқ ранглар орқали тотувлик ва тинчлик муҳитини яратади.
Эртага, 22 ноябрь куни соат 16:00 да Марказий кўргазма залида рассом билан ижодий учрашув ўтказилади. Учрашув давомида ташриф буюрувчилар унинг асарлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва қизиқтирган саволларини бериш имконига эга бўлишади.
Кўргазма ўз ишини 7 декабрга қадар давом эттиради.

Рассом ҳақида

Иброҳим Валихўжаев 1958 йилда Наманганда туғилган. У ўзининг профессионал бадиий таълимини ўзбек замонавий санъатининг машҳур устаси Раҳим Аҳмедовдан олган.
Валихўжаевнинг ижоди Ўзбекистоннинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ кенг мавзуларни қамраб олади. Унинг асарларида замондошлар образлари, миллий табиат манзаралари, анъаналар ва мамлакатнинг маданий мероси акс эттирилган. Шарқ бозори рассомнинг ижодидаги асосий мавзулардан бири бўлиб, у ёрқин манзаралар, натюрмортлар, портретлар ва жанровий саҳналар яратиш учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Рассом доимий равишда янги санъат ифода шаклларини излаш ва тажрибалар ўтказишга интилувчи ижодкор сифатида танилган. Унинг асарлари услубий хилма-хиллик ва чуқур ҳис-туйғулар билан ажралиб туради.
Ижодий фаолиятдан ташқари, Иброҳим Валихўжаев Ўзбекистон рассомлар уюшмаси раиси сифатида жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этади.
© Sputnik / Бахром Хатамов

Иброҳим Валихўжаевнинг “Янгича нигоҳ” кўргазмаси

Иброҳим Валихўжаевнинг “Янгича нигоҳ” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
1/16

Иброҳим Валихўжаевнинг “Янгича нигоҳ” кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Кўргазма меҳмони

Кўргазма меҳмони - Sputnik Ўзбекистон
2/16

Кўргазма меҳмони

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Қизил нур" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

"Қизил нур" 2024 йил. Мато, мойбўёқ - Sputnik Ўзбекистон
3/16

"Қизил нур" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Ҳалқалар" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

"Ҳалқалар" 2024 йил. Мато, мойбўёқ - Sputnik Ўзбекистон
4/16

"Ҳалқалар" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Реннесанс" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

"Реннесанс" 2024 йил. Мато, мойбўёқ - Sputnik Ўзбекистон
5/16

"Реннесанс" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Акс" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

"Акс" 2024 йил. Мато, мойбўёқ - Sputnik Ўзбекистон
6/16

"Акс" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Янгича нигоҳ” кўргазмаси

“Янгича нигоҳ” кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
7/16

“Янгича нигоҳ” кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Тумор" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

"Тумор" 2024 йил. Мато, мойбўёқ - Sputnik Ўзбекистон
8/16

"Тумор" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Қуёшли кун" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

"Қуёшли кун" 2024 йил. Мато, мойбўёқ - Sputnik Ўзбекистон
9/16

"Қуёшли кун" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Мегаполис" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

"Мегаполис" 2024 йил. Мато, мойбўёқ - Sputnik Ўзбекистон
10/16

"Мегаполис" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

Кўргазма меҳмони

Кўргазма меҳмони - Sputnik Ўзбекистон
11/16

Кўргазма меҳмони

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Қуёшнинг туғилиши" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

"Қуёшнинг туғилиши" 2024 йил. Мато, мойбўёқ - Sputnik Ўзбекистон
12/16

"Қуёшнинг туғилиши" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Янги шаҳар" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

"Янги шаҳар" 2024 йил. Мато, мойбўёқ - Sputnik Ўзбекистон
13/16

"Янги шаҳар" 2024 йил. Мато, мойбўёқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

Энг йирик асар “Фарғона cюитаси” деб номланади. У 16 та бир хил қисмдан иборат. Мазкур ишнинг умумий узунлиги 22 метрдан ошади.

Энг йирик асар “Фарғона cюитаси” деб номланади. У 16 та бир хил қисмдан иборат. Мазкур ишнинг умумий узунлиги 22 метрдан ошади. - Sputnik Ўзбекистон
14/16

Энг йирик асар “Фарғона cюитаси” деб номланади. У 16 та бир хил қисмдан иборат. Мазкур ишнинг умумий узунлиги 22 метрдан ошади.

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Шовқин" 2024 йил.

"Шовқин" 2024 йил. - Sputnik Ўзбекистон
15/16

"Шовқин" 2024 йил.

© Sputnik / Бахром Хатамов

Шарҳлар ва таклифлар китоби

Шарҳлар ва таклифлар китоби - Sputnik Ўзбекистон
16/16

Шарҳлар ва таклифлар китоби

Янгиликлар лентаси
0