Ҳукумат аъзолари тайинланди — улар кимлар?

© Законодательная палата Олий Мажлиса республики УзбекистанЗаконодательная палата Олий Мажлиса республики Узбекистан
Законодательная палата Олий Мажлиса республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукуматидаги барча вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли қарорлари билан Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланди. Шундан сўнг, мамлакат президенти "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди:
1.
Ачилбай Жуманиязович Раматов – Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари;
2.
Джамшид Анварович Кучкаров – Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири;
3.
Жамшид Абдухакимович Ходжаев – Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари;
4.
Зулайхо Бахриддиновна Махкамова – Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;
5.
Лазиз Шавкатович Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
6.
Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
7.
Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;
8.
Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;
9.
Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
10.
Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;
11.
Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;
12.
Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;
13.
Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;
14.
Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
15.
Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
16.
Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;
17.
Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
18.
Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;
19.
Озодбек Ахмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;
20.
Акбар Джурабаевич Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
21.
Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;
22.
Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;
23.
Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
24.
Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳукуматидаги барча вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолди.
Ўзбекистон Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради. Конституциянинг 94-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон президентининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколати ҳисобланади.
Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2024
Депутатлар Абдулла Ариповни бош вазир лавозимига маъқуллашди
Янгиликлар лентаси
0