TOШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Туркманистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси намойиш этилмоқда, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати. Бугун Туркманобод шаҳрида иккинчи Туркманистон-Ўзбекистон минтақалараро форуми доирасида “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Ўзбекистон ССП раиси ўринбосари Дилшод Расулов, Туркманистон ССП раиси Мерген Гурдов, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Кўргазма экспозицияси қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, шунингдек, автомобилсозлик, кимё, фармацевтика, нефт-газ, тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларни қамраб олган. Қайд этилишича, “Made in Uzbekistan” кўргазмаси Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор муваффақиятли тадбирларни давом эттиришда муҳим қадам бўлди.
Туркманистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси очилди.
TOШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Туркманистонда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси намойиш этилмоқда, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати.
Бугун Туркманобод шаҳрида иккинчи Туркманистон-Ўзбекистон минтақалараро форуми доирасида “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон ССП раиси ўринбосари Дилшод Расулов, Туркманистон ССП раиси Мерген Гурдов, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
“Ўзбекистон миллий стендида мамлакатимизнинг турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан халқаро стандартлар ва жаҳон бозорлари талабига жавоб берадиган инновацион ечимлар ва юқори сифатли маҳсулотлар намойиш этилди”, — дейилади хабарда.
Кўргазма экспозицияси қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, шунингдек, автомобилсозлик, кимё, фармацевтика, нефт-газ, тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларни қамраб олган.
Қайд этилишича, “Made in Uzbekistan” кўргазмаси Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор муваффақиятли тадбирларни давом эттиришда муҳим қадам бўлди.