https://sputniknews.uz/20241120/atrof-muhit-yashil-iqtisodiyot-mirziyoev-2025-yil-nom-46708639.html
Атроф-муҳит ва “яшил” иқтисодиёт: Мирзиёев 2025 йил номини маълум қилди
Атроф-муҳит ва “яшил” иқтисодиёт: Мирзиёев 2025 йил номини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисда бўлиб ўтаётган мажлисда 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
2024-11-20T15:10+0500
2024-11-20T15:10+0500
2024-11-20T15:10+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
олий мажлис қонунчилик палатаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/14/46704131_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_95fe7b8f0f0d6b73180f97ca68a653ec.jpg
TOШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисда бўлиб ўтаётган мажлисда 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида. Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашди. Қайд этилишича, бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилмоқда. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда. Бунга жавобан мамлакатда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда. Ҳукумат йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиши белгиланди. Ушбу дастурда “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши зарурлиги таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20241120/bosh-vazir-46703565.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/14/46704131_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_dfd1d032c6bcf4c0fe0abe6f2919529d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025 йил номи нима ўзбекистонда ўзбекистон 2025 yil nomi qanday nima o‘zbekistonda o‘zbekiston
2025 йил номи нима ўзбекистонда ўзбекистон 2025 yil nomi qanday nima o‘zbekistonda o‘zbekiston
Атроф-муҳит ва “яшил” иқтисодиёт: Мирзиёев 2025 йил номини маълум қилди
Келаси йилдан Ўзбекистонда атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиётга оид ишлар янги босқичга кўтарилади.
TOШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисда бўлиб ўтаётган мажлисда 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. “Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди”, — дейилади хабарда.
Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашди.
Қайд этилишича, бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилмоқда.
Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.
Бунга жавобан мамлакатда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.
Ҳукумат йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиши белгиланди.
Ушбу дастурда “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши зарурлиги таъкидланди.