Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаНуриддин Исмоилов
Нуриддин Исмоилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2024
Oбуна бўлиш
Депутатлар Нуриддин Исмоиловни қуйи палата спикери этиб қайта сайлашди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди, дея хабар берди ЎзА.
Тошкентда янги чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, қуйи палата аъзолари Қонунчилик палатаси спикери лавозимига номзод кўрсатиш учун депутатлар орасидан Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини тузишди.

"Қисқа танаффусдан сўнг Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан депутатлар яширин овоз бериш йўли билан ЎзХДП дан сайланган Нуриддин Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайладилар", — дейилади хабарда.

Шунингдек, Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосарлари Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг тавсиясига асосан қуйи палата томонидан сайланади.
Спикери ўринбосарлари сони, қоида тариқасида, 2 нафардан ошмаслиги керак.

"ЎзЛиДеПдан сайланган депутатлар Мавлуда Хўжаева ва Раҳимжон Ҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосарлари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди", — дея қайд этилган хабарда.

Маълумот учун, Нуриддин Исмоилов Наманган вилояти, Учқўрғон туманида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган, юридик фанлари номзоди.
Ўзбекистон президенти матбуот котибига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Янгиликлар лентаси
0