Темурийлар тарихи давлат музейи: Буюк Амир Темур меросига сайёҳат
Темурийлар тарихи давлат музейи: Буюк Амир Темур меросига сайёҳат
Sputnik Ўзбекистон
Темурийлар тарихи давлат музейи Тошкентнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб, сайёҳлар уни албатта бориб кўриши керак. Музей 1996 йилда Амир Темурнинг 660 йиллиги шарафига очилган. У буюк саркарда ва ҳукмдорнинг меросига бағишланган
Темурийлар тарихи давлат музейи Тошкентнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб, сайёҳлар уни албатта бориб кўриши керак. Музей 1996 йилда Амир Темурнинг 660 йиллиги шарафига очилган. У буюк саркарда ва ҳукмдорнинг меросига бағишланган.Музей шарқона классик услубда қурилган, у уч қаватли ва юмалоқ гумбазга эга. Ички кўриниши ўзининг ҳашамати билан ажралиб туради: деворлар мармар, нақш ва олтин суви билан безатилган. Музейнинг фреска ва картиналарида Темур ҳаётидан саҳналар тасвирланган бўлиб, ўша давр руҳини акс эттиради. Ички безакларнинг марказий қисми 8,5 метр баландликдаги 106 минг маржон билан тўлган биллур қандил бўлиб, залларга ўзига хос тантанавийлик бағишлайди.Музей экспозициясида Темурийлар даври тарихини ифодаловчи 5 мингдан ортиқ артефактлар мавжуд. Бу ерда ўрта асрларнинг зеб-зийнатлари, либослар, мусиқа асбоблари, маиший буюмлар ва меҳнат қуролларини кўриш мумкин. Марказий залда мусулмонлар учун муқаддас бўлган Усмон Қуръонининг нусхаси сақланиб, ташриф буюрувчиларнинг алоҳида эътиборини тортади.Шунингдек, музейда Амир Темур ва унинг авлодларининг Европа монархлари билан олиб борган мактублари, буюк саркардаларнинг портретлари, миниатюралар ва Темурийлар сулоласи даврида Ўзбекистон ҳудудида қурилган ёдгорликлар моделлари сақланади.
Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейи — маданий ва тарихий меросининг ҳақиқий хазинаси. Музей гумбази остида сиз ўрта асрлар ҳаёти ва маданиятини акс эттирувчи уникал артефактлар тўпламини кўрасиз.
Темурийлар тарихи давлат музейи Тошкентнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб, сайёҳлар уни албатта бориб кўриши керак. Музей 1996 йилда Амир Темурнинг 660 йиллиги шарафига очилган. У буюк саркарда ва ҳукмдорнинг меросига бағишланган.
Музей шарқона классик услубда қурилган, у уч қаватли ва юмалоқ гумбазга эга. Ички кўриниши ўзининг ҳашамати билан ажралиб туради: деворлар мармар, нақш ва олтин суви билан безатилган.
Музейнинг фреска ва картиналарида Темур ҳаётидан саҳналар тасвирланган бўлиб, ўша давр руҳини акс эттиради. Ички безакларнинг марказий қисми 8,5 метр баландликдаги 106 минг маржон билан тўлган биллур қандил бўлиб, залларга ўзига хос тантанавийлик бағишлайди.
Музей экспозициясида Темурийлар даври тарихини ифодаловчи 5 мингдан ортиқ артефактлар мавжуд. Бу ерда ўрта асрларнинг зеб-зийнатлари, либослар, мусиқа асбоблари, маиший буюмлар ва меҳнат қуролларини кўриш мумкин. Марказий залда мусулмонлар учун муқаддас бўлган Усмон Қуръонининг нусхаси сақланиб, ташриф буюрувчиларнинг алоҳида эътиборини тортади.
Шунингдек, музейда Амир Темур ва унинг авлодларининг Европа монархлари билан олиб борган мактублари, буюк саркардаларнинг портретлари, миниатюралар ва Темурийлар сулоласи даврида Ўзбекистон ҳудудида қурилган ёдгорликлар моделлари сақланади.