Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ЕОИИда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича форумга таклиф этилди

© Пресс-служба кабинета министров КРФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2024
Oбуна бўлиш
Остонада контрафактга қарши XII халқаро форум ўтказади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича форумга таклиф этилди, деб хабар бермоқда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Евроосиё иқтисодий комиссияси, Қозоғистон Адлия вазирлиги ва Халқаро контрафактга қарши ассоциация 5-6 декабрь кунлари Остона шаҳрида контрафактга қарши XII халқаро форум ўтказади.
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишланган тадбир контрафакт маҳсулотлар тарқалишига қарши курашда асосий муаммоларни муҳокама қилиш ва самарали ечимларни топиш учун майдонга айланади.
ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султоновнинг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатларида ташқи савдо фаолияти ва қонуний ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун иқтисодий рағбатлантириш билан "ҳуқуқни муҳофаза қилиш" воситаларининг комбинацияси контрафакт ва қалбакилаштирилган маҳсулотларни бозордан сиқиб чиқаришга қаратилган.
“Ишончим комилки, контрафактга қарши форум доирасида ушбу масалалар профессионал муҳокама қилинади, бу, шубҳасиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорида контрафакт маҳсулотларнинг айланишига қарши кураш самарадорлигини оширишга ҳисса қўшади”, — деди у.
Айтилишича, бу йил форум ўзининг географик қамровини кенгайтириб, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Тунис, Туркманистон ва Ўзбекистондан дипломатик корпус ва компаниялар вакилларини таклиф қилмоқда.
Форум дастуридан интеллектуал мулк соҳасидаги етакчи экспертлар иштирокидаги ялпи мажлис, 10 та муҳокама сессияси жой олган. Улар ҳуқуқий тартибга солиш, божхона назорати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, электрон тижоратни ривожлантириш, шунингдек, интеллектуал мулк соҳасида IT-технологияларидан фойдаланишга бағишланади.
Маълум қилинишича, 2019-2023 йилларда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида интеллектуал мулк соҳасида 46 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган ва 60 миллион донадан ортиқ контрафакт товарлар мусодара қилинган.
Янгиликлар лентаси
0