Ўзбекистон Кимберли жараёнининг сертификатлаштириш схемасига қўшилди — бу нима беради?
© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиУзбекистан присоединилась к Схеме сертификации Кимберлийского процесса
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли
Oбуна бўлиш
Кимберли жараёни халқаро ҳукуматлараро ташаббус бўлиб, унинг асосий мақсади ноқонуний йўл билан қазиб олинган, “қонли” ёки “можароли” деб аталувчи олмосларнинг жаҳон бозорига кириб келишига қарши курашишдир.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Кимберли жараёнининг сертификатлаштириш схемасига қўшилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
12-15 ноябрь кунлари Дубай шаҳрида Кимберли жараёнининг 21-йиллик ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ҳамда “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси вакилларидан иборат делегация иштирок этди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиУзбекистан присоединилась к Схеме сертификации Кимберлийского процесса
Узбекистан присоединилась к Схеме сертификации Кимберлийского процесса
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли
Ялпи мажлис доирасида Ўзбекистоннинг Кимберли жараёнига қўшилиш бўйича мурожаати ижобий кўриб чиқилиб, у Кимберли жараёнига тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди.
Бунга жорий йил октябрь ойида Кимберли жараёни иштирокчи давлатлари (Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Беларусь) ва кузатувчилари (Бутунжаҳон олмос кенгаши) вакилларидан иборат эксперт миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи асос бўлди. Ушбу ташриф натижаларига кўра, республика Кимберли жараёнининг минимал талаблари бажарилганлиги бўйича эксперт миссияси томонидан ижобий баҳо олди.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиУзбекистан присоединилась к Схеме сертификации Кимберлийского процесса
Узбекистан присоединилась к Схеме сертификации Кимберлийского процесса
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли
Маълумот ўрнида, Кимберли жараёни халқаро ҳукуматлараро ташаббус бўлиб, унинг асосий мақсади ноқонуний йўл билан қазиб олинган, “қонли” ёки “можароли” деб аталувчи олмосларнинг жаҳон бозорига кириб келишига қарши курашишдир. Ушбу ташаббус бундай қимматбаҳо тошлардан тушган маблағларнинг минтақавий низоларни ва халқаро террористик гуруҳларни молиялаштиришга йўналтирилишига қаршилик кўрсатишни кўзлайди.
Кимберли жараёнининг сертификатлаштириш схемасига қўшилиш:
миллий заргарлик саноати ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш;
жаҳон олмос бозорига кириш орқали уларнинг халқаро бозордаги ҳуқуқларини таъминлаш;
умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имиджини яхшилаш;
илғор хорижий тажриба алмашиш;
замонавий технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.