Абхазиядаги вазият: намойишчилар муддатидан олдин сайлов ўтказиш таклифини рад этди

© РИА НовостиОбстановка у парламента Абхазии в Сухуме
Обстановка у парламента Абхазии в Сухуме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2024
Oбуна бўлиш
Намойишчилар Аслан Бжаниянинг таклифини рад этди ва ҳукумат мажмуасини бўшатишдан бош тортди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Абхазия президенти Аслан Бжания намойишчилар Сухумдаги парламент биносини тарк этса, истеъфога чиқишга ваъда берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Улар бинодан чиққач, мен истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзаман, янги сайловларда уларнинг қанчалик қўллаб-қувватланишини кўрамиз”, - деди у Тамиш қишлоғида халқ билан учрашувда.
Президент намойишчилар ҳукумат биноси мажмуасини бўшатишлари кераклигини, кейин эса у янги сайловлар ўтказишга тайёрлигини таъкидлади. У истеъфога чиққан тақдирда, вице-президент мамлакатни бошқаришини қўшимча қилди. Ўзи ҳам сайловда номзодини қўйишга тайёрлигини таъкидлади.
Намойишчилар эса Аслан Бжаниянинг таклифини рад этди ва ҳукумат мажмуасини бўшатишдан бош тортди. Намойишчилар бир овоздан рози эмасликларини ва фақат Бжаниянинг истеъфосини қабул қилишларини айтишди.

Абхазияда нима бўлмоқда?

Абхазия парламенти Россия билан инвестиция шартномасини ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиши керак эди. Мухолифат ушбу ҳужжатнинг ратификация қилинишига қарши, улар гап Абхазиядаги апартаментларни Россияга сотиш ҳақида кетаяпти, деб ҳисоблайди. Натижада мажлис бўлиб ўтмади – депутатлар масалани кўриб чиқишни кейинги ҳафтага қолдиришга қарор қилишди.
Мухолифатнинг таъкидлашича, келишув ратификация қилинганидан кейин Россия компаниялари Абхазияда апартаментлар қуришни бошлайди, бу уй-жой нархининг ошишига олиб келади ва иқтисодиёт учун хавф туғдиради, бу эса кейинчалик маҳаллий кичик ва ўрта бизнесга зарар етказиши мумкин. Ҳужжатни қабул қилишни баҳорда республикада бўлиб ўтадиган президент сайловигача қолдириш асосий талабдир. Намойишчиларнинг фикрича, бу сайловолди дастурларида муҳим нуқталардан бирига айланиши керак.
Шундан сўнг, парламент биносида мухолифат чақириғи билан намойишчилар тўплана бошладилар, улар олий давлат органи ҳужжатни ратификация қилишга қарши овоз бермагунча тарқалиш ниятида эмасликларини эълон қилдилар. Мажлис бўлмаслиги аниқ бўлгач, намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Мухолифат тарафдорлари ҳукумат бинолари мажмуасини ўраб турган панжарани бузиб, парламент ва президент маъмуриятига бостириб киришди. Сўнгги маълумотларга кўра, 14 киши жароҳатланган.
Президент, депутатлар ва ҳукумат иш жойларини тарк этди, мухолифат эса давлат раҳбарининг истеъфосини талаб қила бошлади. Музокаралар бошланди, у кеч тунда президент ўз тарафдорлари олдига чиқиши билан якунланди. Бжания ўзи ва ҳукуматнинг барча аъзолари ўз ўрнида қолишини айтди, сўнгра она қишлоғи Тамишга йўл олди.
Мухолифат эрталаб мурожаат эълон қилиб, унда Бжаниянинг истеъфога чиқиши ва мамлакатдаги сиёсий вазиятни барқарорлаштиришни ўз мақсади деб атади ва янги митингга тайёргарлик кўра бошлади.
Протестующие закидывают силовиков яйцами и бутылками у парламента Абхазии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2024
Абхазияда намойишчилар парламент биносига киришга уринмоқда
Янгиликлар лентаси
0