Ўзбекистон Хитой табобатини ўрганмоқда
© МинЗдрав УзбекистанаВ Узбекистане изучают применение китайской медицины
© МинЗдрав Узбекистана
Oбуна бўлиш
Хитой табобатидан реабилитация мақсадларида фойдаланиш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ўз фаолиятида Хитой тиббиёти ва табобати анъаналаридан ҳам оқилона фойдаланишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ушбу мақсадда муассаса Хитойнинг Янчжоу университети билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда, Ушбу йилнинг октябрь ойида муассасада хитойлик мутахассислар билан биргаликда “Анъанавий хитой тиббиёт терапияси” мавзусидаги ўқув-курслари ташкил этилди. Бугун уни тамомлаган 40 нафар тингловчига халқаро даражадаги сертификатлар топширилди.
Ушбу мақсадда муассаса Хитойнинг Янчжоу университети билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда, Ушбу йилнинг октябрь ойида муассасада хитойлик мутахассислар билан биргаликда “Анъанавий хитой тиббиёт терапияси” мавзусидаги ўқув-курслари ташкил этилди. Бугун уни тамомлаган 40 нафар тингловчига халқаро даражадаги сертификатлар топширилди.
© МинЗдрав УзбекистанаВ Узбекистане изучают применение китайской медицины
В Узбекистане изучают применение китайской медицины
© МинЗдрав Узбекистана
Сертифкатларни топшириш маросимида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатдаги элчиси Юй Цзюнь, Янчжоу университети ва Хайъан анъанавий хитой табобати шифохонаси раҳбарияти ҳамда марказ вакиллари иштирок этишди.
Хитой табобати бир неча минг йиллик қадимий тарихга эга. Чин юртида қўлланилаётган кўплаб муолажа ва профиликтика усуллари самарадорлиги аллақачон амалиётда ўз тасдиғини топган ва дунё бўйлаб эътироф этилади.
© МинЗдрав УзбекистанаВ Узбекистане изучают применение китайской медицины
В Узбекистане изучают применение китайской медицины
© МинЗдрав Узбекистана