Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбайжондаги халқаро тадбирларда иштирок этади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган саммитда иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжонда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат раҳбари 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Шунингдек, 12-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.
Ўзбекистон президентининг мазкур саммитларда нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0