https://sputniknews.uz/20241110/ozbekiston-mahsulotlar-oqtov-dengiz-tijorat-port-46544968.html
Ўзбекистон маҳсулотлари "Оқтов денгиз тижорат порти" орқали ташилиши мумкин
Ўзбекистон маҳсулотлари "Оқтов денгиз тижорат порти" орқали ташилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон экспортчилари маҳсулотларини "Оқтов денгиз тижорат порти" орқали ташиш масалалари муҳокама қилинди. 10.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-10T11:14+0500
2024-11-10T11:14+0500
2024-11-10T11:14+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
экспорт
тадбиркор
маҳсулот
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0a/46545068_48:0:1152:621_1920x0_80_0_0_72b52965d6cde29cc7e9c83107b9d956.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистоннинг "Оқтов денгиз тижорат порти" миллий компанияси билан қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олди, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Қозоғистоннинг "Оқтов денгиз тижорат порти" миллий компанияси бошқаруви раиси Абай Турикпенбаев билан учрашди.Унда "Оқтов денгиз тижорат порти"нинг ҳозирги ҳолати, унинг техник имкониятлари, ўзбек экспортчиларининг маҳсулотларини ушбу денгиз порти орқали учинчи давлатларга етказиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.Айтилишича, ҳозирги кунда порт ўз имкониятларини кенгайтирмоқда, шу жумладан маҳсулотларни транзит ва контейнерли ташиш орқали диверсификация қилиш билан Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг муҳим бир қисмига айланмоқда.Порт 2024 йил давомида транзит ташув ҳажмини 5 миллион тоннадан оширишни мақсад қилган. Шунингдек, Марказий Осиё ва бошқа давлатлардан контейнерда юкларни етказиш фаол ривожланмоқда.Учрашув якунида Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни жадаллаштириш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0a/46545068_186:0:1014:621_1920x0_80_0_0_9680ea7b0cb13ff69333de81177960c5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, экспорт, тадбиркор, маҳсулот, марказий осиё
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, экспорт, тадбиркор, маҳсулот, марказий осиё
Ўзбекистон маҳсулотлари "Оқтов денгиз тижорат порти" орқали ташилиши мумкин
Ўзбекистон экспортчилари маҳсулотларини "Оқтов денгиз тижорат порти" орқали ташиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистоннинг "Оқтов денгиз тижорат порти" миллий компанияси билан қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Қозоғистоннинг "Оқтов денгиз тижорат порти" миллий компанияси бошқаруви раиси Абай Турикпенбаев билан учрашди.
Унда "Оқтов денгиз тижорат порти"нинг ҳозирги ҳолати, унинг техник имкониятлари, ўзбек экспортчиларининг маҳсулотларини ушбу денгиз порти орқали учинчи давлатларга етказиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Айтилишича, ҳозирги кунда порт ўз имкониятларини кенгайтирмоқда, шу жумладан маҳсулотларни транзит ва контейнерли ташиш орқали диверсификация қилиш билан Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг муҳим бир қисмига айланмоқда.
Порт 2024 йил давомида транзит ташув ҳажмини 5 миллион тоннадан оширишни мақсад қилган. Шунингдек, Марказий Осиё ва бошқа давлатлардан контейнерда юкларни етказиш фаол ривожланмоқда.
Учрашув якунида Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни жадаллаштириш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.