Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Москвада VI Евроосиё аэрокосмик конгресси бўлиб ўтади

© Sputnik / Алексей ДружининНа первом плане купола Храма Василия Блаженного на Красной площади в Москве.
На первом плане купола Храма Василия Блаженного на Красной площади в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2024
Oбуна бўлиш
Конгресснинг асосий мавзуси – аэрокосмик фаолиятдаги стратегик ўзгаришлар ва улар билан боғлиқ вазифалар ва бошқарув муаммолари.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Москвадаги “Россия” миллий марказида 12 ноябрь куни VI Евроосиё аэрокосмик конгресси бўлиб ўтади. Унда Россия, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ва қатор давлатлардан 600 дан ортиқ делегатлар иштирок этади, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.
Конгресснинг асосий мавзуси аэрокосмик фаолиятдаги стратегик ўзгаришлар ва улар билан боғлиқ вазифалар ва бошқарув муаммолари.
Тадбир иштирокчилари импорт ўрнини босиш ва мавжуд ишлаб чиқаришларни таркибий ўзгартириш, замонавий ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан боғлиқ муаммолар мажмуасини ҳал қилишга қаратилган юқори технологияли ишлаб чиқаришларга тегишли масалалар ва бошқа кўплаб мавзуларни муҳокама қилишади.
Конгресс ишини ялпи мажлис очади, унда авиация ва космик саноатни келгусида ривожлантиришга оид стратегик характердаги масалалар кўриб чиқилади. Тадбир доирасида тематик конференциялар ва давра суҳбатлари ҳам ўтказилади.
Конференция мавзулари:
Муҳандислик маълумотлари - рақамли ишлаб чиқаришни бошқаришнинг асоси;
Аэрокосмик саноати учун янги материаллар ва технологиялар;
Космик хизматларни тижоратлаштириш;
Муҳандислик таълими технологиялари;
Сунъий йўлдош ишлаб чиқариш: давлат ва хусусий дастурларнинг горизонтал интеграцияси;
Катта ўлчамдаги ва ўта оғир юкларни ташишни ташкил этишнинг жорий амалиёти ва комплекс авиация ишлари ва хизматларини ривожлантириш.
Шунингдек, “Инновацион технологиялар кластерлари ва технопарклар: аэрокосмик саноатни ривожлантиришдаги роли” ва “Парвоз хавфсизлиги - янги муаммолар” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтади.
Конгресс Россия саноат ва савдо вазирлиги, шунингдек, авиация ва космик саноатининг етакчи корхоналари кўмагида ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0