https://sputniknews.uz/20241109/pokistonda-terakt-putin-hamdardlik-bildirdi-46541367.html
Покистонда теракт: Путин ҳамдардлик билдирди
Покистонда теракт: Путин ҳамдардлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Кветта шаҳридаги теракт муносабати билан Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазир Шеҳбаз Шарифга ҳамдардлик телеграммаси йўллади.
2024-11-09T16:59+0500
2024-11-09T16:59+0500
2024-11-09T17:13+0500
дунёда
дунё янгиликлари
покистон
владимир путин
теракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/09/46541199_0:0:769:432_1920x0_80_0_0_6810a80c7192074130e953053e185897.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Кветта шаҳридаги теракт муносабати билан Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазир Шеҳбаз Шарифга ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Путинга кўра, Россия терроризмнинг барча кўринишларига қарши курашда покистонлик ҳамкорлари билан яқин ҳамкорликни давом эттириш ниятида.Путин қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ва барча ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.Кветта темир йўл вокзалида бугун маҳаллий вақт билан соат 08:25 атрофида, “Jaffer Express” поезди Пешоварга жўнаб кетишидан бироз олдин портлаш содир бўлди. Худкуш террорчи вокзалга багаж билан кириб, одатда кўп одамлар тўпланадиган касса яқинида теракт содир этди. Охирги маълумотларга кўра, 24 киши ҳалок бўлган, яна 46 киши яраланган.Расмийларга кўра, масъулиятни тақиқланган ҳарбийлаштирилган "Белужистон озодлик армияси" гуруҳи ўз зиммасига олган.
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/09/46541199_74:0:650:432_1920x0_80_0_0_c6659409b88191409e11db8d89fbdf48.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
покистон теракт путин ҳамдардлик
покистон теракт путин ҳамдардлик
Покистонда теракт: Путин ҳамдардлик билдирди
16:59 09.11.2024 (янгиланди: 17:13 09.11.2024) Охирги маълумотларга кўра, 24 киши ҳалок бўлган, яна 46 киши яраланган.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Кветта шаҳридаги теракт муносабати билан Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазир Шеҳбаз Шарифга ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди. “Қурбонлар орасида аёллар ва болалар бўлган бу ваҳший жиноятни кескин қоралаймиз. Умид қиламизки, унинг ташкилотчилари ўзларига муносиб жазони оладилар”, — дейилади хабарда.
Путинга кўра, Россия терроризмнинг барча кўринишларига қарши курашда покистонлик ҳамкорлари билан яқин ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
Путин қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ва барча ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
Кветта темир йўл вокзалида бугун маҳаллий вақт билан соат 08:25 атрофида, “Jaffer Express” поезди Пешоварга жўнаб кетишидан бироз олдин портлаш содир бўлди. Худкуш террорчи вокзалга багаж билан кириб, одатда кўп одамлар тўпланадиган касса яқинида теракт содир этди. Охирги маълумотларга кўра, 24 киши ҳалок бўлган, яна 46 киши яраланган.
Расмийларга кўра, масъулиятни тақиқланган ҳарбийлаштирилган "Белужистон озодлик армияси" гуруҳи ўз зиммасига олган.