Беларусда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтди

© ИА "Дунё"Беларусда "Ўзбек киноси куни" бўлиб ўтди
Беларусда Ўзбек киноси куни бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2024
Oбуна бўлиш
2018 йилдан буён икки давлат киноижодкорлари томонидан кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилиб, бир нечта бадиий ва ҳужжатли фильмлар суратга олингани маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Минск шаҳрида бўлиб ўтаёган ХХХ "Лiстапад" халқаро кинофестивали доирасида "Ўзбек киноси куни" ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Унда Беларусь маданият вазири биринчи ўринбосари Валерий Громада, Ўзбекистон кинематография агентлиги директори ўринбосари Алишер Ходжаев бошчилигидаги делегация, Беларусь расмий идоралари ва мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан маърузачилар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётгани, ҳамкорлик турли йўналишларни, шу жумладан гуманитар ва хусусан кинематография соҳасини ҳам қамраб олаётганини таъкидлашди.
Ўзбек киноси бугунги кунда ўзига хос хусусиятга эгалиги, унда ўзбек миллий қадриятлари, тарихи, ватанга муҳаббат ва кекса авлодга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш каби эзгу ғояларни тарғиб қилишга эътибор қаратилаётгани қайд этилди. 2018 йилдан буён икки давлат киноижодкорлари томонидан кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилиб, бир нечта бадиий ва ҳужжатли фильмлар суратга олингани маълум қилинди.
Тақдимотга ташриф буюрган меҳмонларга ўзбек миллий таомлари улашилди ҳамда ўзбек куй ва қўшиқларидан иборат маданий дастур тақдим этилди.
Янгиликлар лентаси
0